Шифокорлар юзлаб, минглаб беморлар дардига малҳам бўлиши, кези келганда уларга қайта ҳаёт бериши, аксинча, биргина хато туфайли инсон умрига нуқта қўйиши мумкин. Бугун ана шундай масъулиятли, машаққатли ва шу билан бирга шарафли касб эгаларининг байрами!

Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси “Тиббиёт ходимлари куни” сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан пойтахтимизда тантанали тадбир ўтказилди. Унда Президент Администрацияси мутасаддилари, Ҳукумат аъзолари, тиббиёт соҳаси ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Янги Ўзбекистонимиз эришаётган катта ютуқларда, инсон капиталини ривожлантиришда жонкуяр тиббиёт ходимларининг муносиб ҳиссаси эътироф этилди.

[gallery-20280]

Давлатимиз раҳбарининг табригида таъкидланганидек, кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли соғлиқни сақлаш тизимида ҳам туб ўзгаришлар юз бермоқда. Аввало, ажратилаётган бюджет маблағларининг бир неча бор кўпайтирилгани, хусусий сектор ривожига кенг йўл очилаётгани туфайли соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмоқда, хизматлар тармоғи кенгайиб, соғлом рақобат муҳити шаклланиб, сифат ва самарадорлик ошмоқда. Диагностика ва даволаш амалиётига илғор замонавий технологиялар фаол жорий этилмоқда. Барча ижтимоий хизматлар қатори тиббиётни ҳам халқимизга янада яқин қилиш учун малакали даволаш ва профилактика тизимини хонадонларгача олиб кириш чоралари кўрилмоқда.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистон тиббиёти – янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинаётган тизим. Халқни рози қилиш учун халққа янада яқинлашаётган соҳа. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил устувор. Соҳа олдига қўйилган вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, мақсадлар рўёбга чиқмоқда. Муҳими, малакали тиббий хизмат ҳар бир хонадонгача кириб бориши учун барча имкониятлар сафарбар этиляпти.

[gallery-20272]

Алоҳида қайд этиш керакки, бирламчи тиббий-санитария муассасалари – соҳанинг юраги. Бу бўғинда касалликлар оқибати билан эмас, кўпроқ сабаблари билан курашиладиган янгича механизмларни жорий этишга киришилган. Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай, манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича “Сурхондарё тажрибаси” йўлга қўйиляпти. Намунавий ҳудуд сифатида танланган Ангор туманида тиббиёт бригадалари фаолияти тубдан такомиллаштирилмоқда.

Юртимиз бўйлаб “Электрон поликлиника”, “Электрон рецепт” дастурлари жорий этиляпти. Мамлакатимизда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди. Босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилмоқда. Тез тиббий ёрдам тизимида ҳам электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими амалда. Охирги йилларда “103” хизматига 1 000 дона замонавий “Volkswagen Caddy” русумли автомобиллар етказиб берилди.

Ихтисослашган тиббий хизмат ҳам халққа яқинлашмоқда. Бу йўналишда ҳозиргача жорий этилган диагностика усуллари қарийб 550 тага етди, даволаш усуллари эса 800 дан ошди. Жумладан, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида донордан олинган суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси йўлга қўйилди. Кардиология марказида юрак нуқсонидан азият чекувчи беморларда 3D эндоскопик усулда мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказиш ўзлаштирилди.

Фаолият бошлаганига кўп бўлмаган Миллий тиббиёт марказига Европадан замонавий кўчма кардиожарроҳлик мажмуаси олиб келингач, бир қатор олис туманларда шу мобил шифохонанинг ўзида мураккаб кардиохирургик операциялар муваффақиятли бажарилди.

Бу каби ютуқларимиз жаҳон миқёсида ҳам муносиб эътироф этилмоқда. Болалар миллий тиббиёт маркази халқаро даражадаги JCI сертификатини олди. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳам халқаро аккредитациядан ўтди.

Бундан ташқари, буйрак ва жигар трансплантацияси каби мураккаб жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли ўтказиб келинаётган Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ISO 9001:2015 ва ISO 7101:2023, Миллий тиббиёт марказида эса ISO 9001:2015 халқаро сифат стандартлари жорий этилди.

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси Ўзбекистоннинг гепатит "В" га қарши курашиш бўйича минтақавий мақсадли кўрсаткичларга эришганини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилди. Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси иш бошлади. Вазирлик электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди. Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолияти ташкил этилди.

Пойтахтимизда амалга оширилган навбатдаги мега лойиҳалардан бири Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг янги бирлашган комплекси барпо этилиши бўлди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали минтақада “нолдан” қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, айни пайтда соғлиқни сақлаш тизимидаги трансформация ишларини жаҳон тажрибаси асосида амалга ошириш мақсадида юртимизда туркиялик мутахассислар гуруҳи иш олиб бормоқда.

Тиббий таълимдаги янгиликлар ҳам эътирофга лойиқ. Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари бўйича жами 20 га яқин таълим дастури Таълим сифатини таъминлаш бўйича мустақил халқаро аккредитация ва рейтинг агентлиги (IAAR) томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди ва махсус сертификатга эга бўлди.

Мамлакатимизда клиник ординатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида, шаффоф тарзда ўтказилиши йўлга қўйилди. Кўп тармоқли тиббиёт муассасаларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилиши белгиланди.

Олий таълим муассасаларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий университетларда ўқиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, Ўзбекистонда илк бор юқори салоҳиятга эга хусусий шифохоналарга клиник ординаторларни тайёрлаш учун рухсат берилди.

Қатор хорижий давлатлар билан биргаликда қўшма тиббиёт анжуманлари, форумлар ўтказилди. Уларда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор манфаатли келишувларга эришилди.

– Соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам кўп. Уларни самарали ҳал этиш учун бор имкониятимизни сафарбар қиламиз, – деди соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров, соҳа ходимларини касб байрами билан қутлаш асносида. – Давлатимизнинг бош мақсади тиббиётни янада халқчил тизимга айлантириш экан, биз соҳа ходимлари бор салоҳиятимизни, билим ва тажрибамизни ишга соламиз.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони асосида бир гуруҳ соғлиқни сақлаш тизими ходимлари мукофотланди. Тадбирда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларидан ана шу юксак давлат мукофотларига сазовор бўлган бир гуруҳ соҳа фидойиларига орден ва медаллар соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов томонидан тантанали равишда топширилди.

Шундан сўнг соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишга муносиб ҳисса қўшган, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлашда шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун таъсис этилган ҳамда бу йил биринчи марта берилаётган “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан 14 нафар номзод тақдирланди.

– Бизга берилган бугунги мукофотларни камтарона меҳнатимизни юқори баҳолаш, деб биламан, – дейди Болалар миллий тиббиёт маркази даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Шуҳрат Салоҳиддинов. – Давлатимиз раҳбарининг табригида ҳам соҳа ходимларининг меҳнати юксак эътироф этилган. Бу биз учун жуда катта эътибор ва ишончдир. Ўйлайманки, табрикда айтилган ҳар бир сўз биз шифокорларга катта мотивация беради, ғайрат-шижоат билан ишлашга руҳлантиради.

Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи даволаш ишлари бўйича ўринбосари Феруза Эргашева ҳам “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони билан тақдирланди. Унинг сўзларига кўра, бу мукофот нафақат унга, балки бирламчи тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган ҳамширалар, шифокорларга берилган.

– Ушбу мукофот мен учун шараф бўлиши билан бирга, зиммамга катта масъулият юклайди, – дейди Феруза Эргашева. – Келажакда билим ва кўникмаларимни янада ошириб, соҳа ривожига ўз ҳиссамни қўшишга астойдил ҳаракат қиламан. Касбдошларимни, соҳамизнинг барча фидойиларини табриклайман.

Тантанали маросим давомида байрам концерти намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашилди.

Моҳигул Қосимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат)

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон тиббиёти – янгича ёндашувлар асосида трансформация қилинаётган тизим