Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан бўлган учрашувда бежизга буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Синонинг “Табиб доимо ўз билимини янгилаб турмоғи лозим.

Зеро, тан ва табиат доим янгиланиб туради”, деган ҳикматини келтиргани йўқ. Бугун тиббиёт дунёдаги энг тез ривожланаётган соҳага айландки, янги давр шифокори замонавий технология, даволаш ва диагностика усуллари, дори-дармонларидан хабардор бўлиб, ўз устида доимо ишламас экан, унинг бу соҳада фаолият кўрсатишига ҳаққи йўқ. 

Азалдан шифокорлик шунчалар масъулиятли касб ҳисобланганки, улар бежиз “оқ халатли фаришталар”га тенглаштирилмаган. Зеро, инсон учун соғликдан улуғ неъмат йўқ. Соғлиқ – бу ҳар қандай инсоннинг номоддий бойлиги. Фақат соғлом инсонгина бахтга, фаровонликка эришади, бунёдкорлик ишларига қодир бўлади. 

Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” ғояси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам соғлиқни сақлаш тизимига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Чунки давлат ва жамият тараққиёти бевосита соғлиқни сақлаш тизим билан боғлиқ. Халқимиз, келажак авлод соғлом ва маънан етук бўлмас экан, инсон қадри ҳақида гапириш бефойда. 

Шу боис, сўнгги йилларда тиббиёт соҳасининг ўзига 230 триллион сўм йўналтирилди. Шу йилнинг ўзида 2016 йилдагидан 6 карра кўп, яъни 45 триллион сўм ажратилди. Натижада жойларда 187 та янги поликлиника ва шифохона ишга тушди. Мингдан ортиғи реконструкция қилиниб, жиҳозланди. Бирламчи тиббиёт муассасалари қуввати 60 фоизга ошиб, тиббий хизмат аҳолига анча яқинлашди. Илгари асосан пойтахтда бажарилган юқори технологик ва диагностика-даволаш усулларининг 400 дан ортиғи ҳудудларда амалга оширилмоқда. Юзлаб мураккаб амалиётлар вилоят марказларига, туман даражасига туширилди. Жумладан, биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир. 

Энг муҳими, соҳадаги бу ўзгаришларни бугун миллионлаб одамларимиз ўз ҳаётида ҳис этмоқда. Мана оддий ва муҳим натижалар: оналар ўлими даражаси 34 фоизга, беш ёшгача бўлган болалар ўлими 26 фоизга камайди. Халқимизнинг ўртача умр давомийлиги эркаклар ўртасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизлар орасида эса 76 дан 77,5 ёшга узайди. 

Соҳада замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Янги тиббиёт олийгоҳлари ташкил қилинди. Соҳага, таълим жараёнларига илғор технологиялар жорий этилиб, ўнга яқини халқаро аккредитациядан ўтди.  Тез тиббий ёрдамда электрон бошқарув йўлга қўйилиши натижасида чақириқларга етиб бориш вақти 25-30 дақиқадан 10-15 дақиқагача қисқартирилди. Яқин келажакда “Online-шифокор” хизмати жорий этилиб, аҳолига масофадан тиббий маслаҳат бериш имкони яратилади. Шу билан бирга “Электрон рецепт” тизими фаолияти йўлга қўйилиши натижасида ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди.

Соҳада хусусий сектор улуши ҳам ортиб боряпти. Ўтган саккиз йилда хусусий клиникалар сони 3,5 мингтадан 9 мингтага, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизмат турлари эса 50 тадан 130 тага етди. Энг асосийси, давлат ва хусусий сектор ўртасида рақобат муҳити пайдо бўлди ва бу тизим ривожига,  халқимиз манфаатига хизмат қилмоқда. 

Аммо соҳада ютуқлар билан бирга қилиниши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳам кўп. Хусусан, айрим ихтисослашган марказлар катта маблағлар эвазига олиб келинган замонавий ускуналардан деярли фойдаланмаяпти. Яъни, мавжуд қувватдан бор-йўғи 25 фоиз фойдаланиляпти, холос. Рақамлаштириш, хорижий ҳамкорлик, умуман, замонавий билим ва тажрибага эга жамоани шакллантириш ишлари яхши эмас. Қайси касаллик кўпайгани ёки камайгани таҳлили, уларнинг олдини олиш ва самарали даволаш ишлари доимо мутахассислар эътибор марказда бўлмоғи лозим. 

Президентимиз учрашувда мавжуд камчиликларни исботи билан келтириб, соҳадаги барча масъулларга мурожаат қилди ва улар ўзига бемор шифохона ва поликлиникага келганда қанча вақт сарфлаяпти, олган хизматидан қанчалик рози, деган саволларни бериши зарурлигини қайд этди. Шу боис, ҳар бир вилоят, туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ва поликлиника мудири беморга эътиборли бўлиб, дардига шифо излаб келган ҳар бир одамнинг иши тез битиши учун барча шароитларни яратиши шарт. 

Ҳақиқатан ҳам бугун одамларнинг ҳаётга муносабати ҳам, талаб ва эҳтиёжлари, дунёқараши ҳам тубдан ўзгарди. Бу бошқа соҳалар қатори тиббиётда ҳам сифатни ошириш, замонавий ёндашувлар олиб кириш бўйича олдимизга янги вазифаларни қўймоқда. Учрашувда ана шу талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб, вилоят, туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари олдига бир қатор вазифалар белгиланди. Куни кеча имзоланган “Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарор билан соҳада виждонан ишлаётган ходимларни қўшимча рағбатлантириш ва имтиёзларлар берилиши маълум қилинди. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш тизимини такомиллаштириш орқали олий маълумотли ҳамшираларни кўпайтириш ва оилавий шифокорлик институтини ривожлантириш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Учрашув якунида Президентимиз томонидан билдирилган фикрдан ушбу соҳанинг бир вакили сифатида, умуман, барча ҳамкасбларнинг боши кўкка кўтарилди десам тўғри бўлади: “Мен шифокор эгнидаги оқ либосни нафақат касб белгиси, балки Ватанга чексиз садоқат рамзи деб биламан. Бундан буён ҳам шифокорнинг, ҳар бир тиббиёт ходимининг обрўсини ҳимоя қилиш, унга ҳар томонлама муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади. Ишончим комил, биз биргаликда Янги Ўзбекистонни бошқа соҳалар қаторида тиббиёти ҳам ривожланган давлатга айлантирамиз”.

Отабек ЖИЯНБАЕВ,

Ўзбекистон тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи ва 

етказиб берувчилар уюшмаси раиси

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон тиббиёти ривожланган давлатга ҳам айланади