ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Universal horses stable» от спорти клубида  мамлакат кубоги баҳслари бошланди.

Чавандозлар бу галги мусобақаларда 4 та йўналишда ўз маҳоратини намойиш қилди. 

«А» тоифадаги тўсиқлардан сакраб ўтиш беллашувларида Хушнудбек Олимжоновга ҳеч ким тенг келолмади. Кейинги ўринлар Беҳзод Рўзмуҳаммедов ҳамда Убайдуллоҳ Фозилхўжаевга насиб этди. «Б» гуруҳда эса ғолибликни Дилшодбек Мамадалиев эгаллади. Фарруҳ Усмонов иккинчи, Хушнудбек Олимжонов эса учинчи ўрин билан кифояланди. «В» гуруҳида ғолиб ва совриндорлар рўйхатини Мирёқуб Исмоилов бошқарди. Шоҳсупанинг кейинги ўринларини Аъзам Толибоев ва Ясмина Саидниёзова банд этди. «Г» гуруҳида ўтган баҳслар ҳам кескин ва муросасиз бўлди. Марям Хидирова 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги ўринлар Азиза Убайдуллаева ва Саидали Шукуровга насиб этди.

[gallery-25656]

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган медаль, диплом ва кубок билан тақдирланди.

Ўзбекистон кубоги баҳслари 10 октябрга қадар давом этади.

ЎзА фотомухбири

Муҳаммад АМИН олган суратлар.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги чемпионлар номи маълум бўлди