Вилоят ҳокими мурожаатчиларни тинглади
Хоразм вилоят Халқ қабулхонасида вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг қабули ўтказилди.
Қабул давомида 10 нафар фуқаронинг ижтимоий, иқтисодий, коммунал соҳа ва бошқа йўналишларга оид мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутахассислари иштирокида пухта ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Айрим муддат талаб этиладиган масалалар бўйича зарур чоралар белгиланиб, уларнинг ечими қатъий назоратга олинди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири