VIII Тошкент халқаро марафони давом эмоқда
Пойтахтимизда Наврўз байрамига бағишланган анъанавий VIII Тошкент халқаро марафони юқори савияда ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли спорт тадбири мамлакатимиздаги энг йирик оммавий мусобақалардан бири ҳисобланади.
[gallery-28562]
Жорий йилги марафонда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 15 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда. Мусобақа соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли ўртасида спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-28564]
Жавоҳир Тошхўжаев,
Муҳаммад Амин, Носиржон Ҳайдаров,
Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА