Навоий шаҳридаги ҳарбий қисмда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг “Ватан таянчи” отряди аъзолари ўртасида “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақа ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш, ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга, мард, жасур, қийин ва экстремал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлод этиб тарбиялаш мақсадида ташкил этилган.


Мусобақада туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчи жамоалар Низом талабларидан келиб чиққан ҳолатда ўн битта шарт асосида ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра 1-ўринга Навоий шаҳрининг 1-мактаб, 2-ўринга Учқудуқ туманидаги 7-мактаб ва 3-ўринга Конимех туманидаги 10-мактаб жамоаси лойиқ кўрилди.



Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири