“Ватанпарварлар боғи”да хотира ва эҳтиром тадбири
ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май — Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 81 йиллиги муносабати билан Фарғона вилоятида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Фарғона шаҳридаги “Ватанпарварлар боғи” ҳудудида жойлашган “Мотамсаро она” ҳайкали пойида тантанали гул қўйиш маросими ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигида иштирокчилар “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватан озодлиги ва юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган аждодлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Шунингдек, Шарқий ҳарбий округ, мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан ҳам ҳайкал пойига гуллар қўйилди.
Тадбир давомида юрт озодлиги ва халқ тинчлиги учун жон фидо қилган инсонлар хотираси ёд этилди. Қайд этилганидек, “Ватанпарварлар боғи” ёш авлод қалбида ватанпарварлик, садоқат ва тинчлик қадрини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи маънавий масканлардан бири ҳисобланади.
[gallery-29332]
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА