“Ватан учун яшайлик!”
Юборилган ижодий ишлар 2020 йилнинг 10 cентябрига қадар қабул қилинади ҳамда танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб, “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги энг сара асарларнинг “Ватан учун яшайлик!” IХ Республика танловини эълон қилади.
Танловга 2019 йилнинг 15 августидан 2020 йилнинг 15 августига қадар республикамиздаги вақтли матбуот ва адабий нашрларда эълон қилинган ёки китоб ҳолида чоп этилган бадиий-публицистик мақолалар, очерклар, насрий ва шеърий йўналишдаги асарлар тақдим этилиши мумкин. Уларда “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” мазмун-моҳияти, замондошларимизнинг фидокорона меҳнатлари, заҳматкаш халқимиз амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий ҳаёт, маърифат ва маънавият соҳаларидаги оламшумул ўзгаришлар, китоб мутолааси ва китобхонлик маданияти тарғиботи, юртимиз ободлиги, миллий қадриятларимиз ва ёш авлод камоли, миллий ғурур ва ифтихор, Ватан туйғуси, Истиқлол ғоялари ҳаётий мисоллар, теран фикр-мулоҳазалар билан тараннум этилиши лозим.
Коронавирус пандемияси сабабли карантин қоидаларидан келиб чиқиб, танловга тақдим этиладиган асарлар онлайн шаклда қабул қилинади.
Танлов иштирокчилари (муаллиф аризаси ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот, паспорти нусхаси, манзил ва боғланиш телефон рақамларини илова қилган ҳолда) ўз ижодий ишларини “Ватан учун яшайлик” кўрик-танловига деб кўрсатган ҳолда pdf форматда badiiy_adabiyot@mail.ru электрон почтаси ёки @vatanuchun2020 телеграм манзилига юборишлари мумкин.
Юборилган ижодий ишлар 2020 йилнинг 10 cентябрига қадар қабул қилинади ҳамда танлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.
Танлов ғолиблари жорий йилнинг сентябрь ойида тақдирланади ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.
Қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг (71) 231-83-67 телефон рақамига мурожаат қилиниши мумкин.
Танловга марҳамат, азиз ижодкорлар!