Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Узумзор маҳалласи қулупнай ва шафтоли етиштириш, ток баргини четга экспорт қилиш бўйича танилган. Соҳибкорларнинг узумчиликдаги тажрибаси эса алоҳида эътирофга лойиқ.

Узумзор маҳалласида 2164 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 548 гектар майдонга ток экилган бўлиб, ундан йилига 3-3,5 минг тонна узум олинади. Шундан 2 минг тоннаси бошқа давлатларга экспорт қилинади.

[gallery-24436]

Токзорлар янги ерлар ўзлаштирилиши ҳисобига кенгайтирилиб, биргина жорий йилда 42 гектар майдонга кўпайди. Шунинг ҳисобига маҳалладаги атиги 21 нафар ишсизнинг ҳам бандлиги таъминланди.

Маҳалла аҳли умумий ҳисобда узумнинг ўзидан бир мавсумда 8,5 миллиард сўм даромад олмоқда, бу ҳар бир оилага 100-150 миллион сўмдан тўғри келади. 1 гектар токзори бор деҳқон шунингдек, баҳорда 5 минг донагача, ўртача 15 миллион сўмлик барг сотади.

Шу кунларда токзорларда кишмиш навли узумни йиғиш авжи паллада. Ҳосил пешма-пеш харидорларга етказилмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узумзор маҳалласидан фоторепортаж