Устоз шифокорларга ҳурмат кўрсатилди
Дунёда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишдек хайрли ишнинг ўзи йўқ. Чунки она ва бола саломат бўлса, бутун бошли миллат саломат бўлади.
Сирдарё вилоят перинатал марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида фидойилик намунасини кўрсатаётган, ёш акушер-гинекологларга ўз ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, билим ва малакасини ўргатаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига ҳурмат- эҳтиром кўрсатилди.



–Тошкент тиббиёт олий ўқув юртини тугатиб, мазкур муассасада фаолият кўрсатаётганимга 52 йилдан ошди. Нокамтарлик бўлсада айтаман, ўтган йиллар мобайнида юзлаб ёш акушер-гинекологларга орттирган тажрибаларимни ўргатдим. Бу эса, уларга ҳаётда ўз ўринларини топишда кўмак бўлди, деб ўйлайман. Байрам муносабати билан шогирдларим томонидан кўрсатилган ҳурматдан бошим кўкка етди, - дейди Светлана Мусабекова.
Тадбирда филиал раҳбари Ҳанифа Содиқова ҳам иштирок этиб, йиғилганларни устоз ва мураббийлар куни билан қутлади.
Ғулом Примов,
ЎзА мухбири