“U.S.K.” МЧЖ савдо мажмуаси давлатга 4,7 миллиард сўмлик зарар етказди
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган “U.S.K.” МЧЖга қарашли савдо мажмуасида қоидабузарлик ҳолати аниқланди.
Текширув давомида ҳисоблагич кўрсаткичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатилгани ва натижада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келингани маълум бўлди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик оқибатида электр таъминоти корхонасига 4 миллиард 700 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА