Университетда аёл-қизлар форуми
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Perfect” университетида “Миллат зиёси: аёл-қизлар форуми” ҳамда “Қизлар академияси”нинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, эксперт ва менторлар иштирокида ўтган тадбирда дастлаб “Қизлар академияси” лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
[gallery-28633]
Менторлар бола парвариши ва она мактаби, этикет ва шахсий имидж, декор ва креатив дизайн, моделлик ва шахсий ривожланиш мотивацияси ҳақида мастер-класслар ўтказди. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳозаларини билдирди, саволларга батафсил жавоб қайтарилди.
Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА