Баҳор фасли ўртасига келиб, Туркияда қиш об-ҳавоси кузатилмоқда. Яъни, мамлакат пойтахти 11 апрель куни қор билан қопланди. Эрталаб ёққан қор пойтахт йўлларидаги ҳаракатда ноқулайлик келтириб чиқарди.

“АзерТАЖ” хабарига кўра, Анқаранинг қатор туманларида қор қопламининг қалинлиги 15 сантиметрга етган. Ҳаво эса 3 даражагача совиган.

Вилоят ҳокими Васип Шаҳин қарори билан барча таълим муассасаларида бир кунлик таътил эълон қилинган. Жума куни ногиронлар, ҳомиладор аёллар ва 10 ёшгача боласи бор аёллар давлат идорасида ишлашдан озод этилган.

Ҳудудда кучли шамол, шаррос ёмғир ҳам кузатилган. Мамлакатнинг турли минтақаларида об-ҳаво шароити кескин ёмонлашган.

Метеорология бошқармаси жами 25 шаҳар учун сариқ кодли огоҳлантириш эълон қилган.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркия пойтахтида қор ёғди