Туркия ҳам мундиалга йўлланма олди
Футбол бўйича Туркия терма жамоаси саралаш мусобақасининг охирги босқичида Косово терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, 2002 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионати финал турнирида иштирок этадиган бўлди.
11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалда бу гал биринчи марта аввалгилардан кўпроқ – 48 жамоа иштирок этади. Гуруҳ босқичида Туркия АҚШ, Австралия ва Парагвай жамоалари билан тўқнаш келади.
С.Раҳимов, ЎзА