Туркия Элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Туркия Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эрни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон – Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражадаги алоқалар, жумладан 2020 йил Анқара шаҳрида икки мамлакат давлат раҳбарлари раислигида бўлиб ўтган Ўзбекистон – Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
Шунингдек, турли даражаларда бўлиб ўтадиган икки томонлама тадбирлар жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Вазир Элчининг Ўзбекистондаги фаолияти самарали бўлганини қайд этди ва унга давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Меҳмет Сурейя Эр, ўз навбатида, Туркия элчиси сифатида фаолияти давомида кўрсатилган ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдирди.
ЎзА