Туризм қўмитасида ёшлар билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Санжар Тожиев иштирокида ёшлар ва талабалар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда туризм соҳасида амалга оширилаётган жорий ўзгаришлар, жаҳон бозоридаги асосий тенденциялар ва соҳадаги мутахассисларга қўйилаётган талаблар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мулоқот давомида талаб юқори бўлган кадрларни тайёрлаш масаласи кўтарилди. Талабаларнинг амалиёт ўташ имкониятлари, касбий мослашуви ва кейинги ишга жойлашуви муҳокама қилинди.

Шунингдек, иштирокчилар ёшларнинг тадбиркорлик фаоллигини ривожлантириш, истиқболи бўлган ғоялар ва стартапларни амалга ошириш учун яратилган имкониятлар ҳақида ҳам маълумот олди.

Шунингдек, ёшлар туризм соҳасининг ривожи, амалиёт имкониятлари ва касбий истиқболлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА