Ўзбекистон энергетика соҳасида катта ўзгаришларга тайёрланмоқда. Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ўз натижаларини бераётгани билан бирга, ушбу йўналишдаги халқаро шерикликлар ҳам кундан-кунга мустаҳкамланмоқда. Хоразмда барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси ана шундай муваффақиятлардан бири ҳисобланади.

Ҳозиргача Хоразмда 11 минг 308 та объектга 172,7 мегаваттлик қуёш панеллари ўрнатилиб, 29,5 миллиард киловатт-соат энергия ишлаб чиқарилди – бу кўрсаткичлар эса янги энергия инқилобига ишорадир.

Вилоятнинг энг чекка ҳудуди бўлган Тупроққалъа туманида Франциянинг “Волталия” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси амалга оширилмоқда. Қарийб 180 гектар майдонда 180 мингдан зиёд қуёш панеллари ўрнатиладиган бу станция айни дамда Ўзбекистондаги энг йирик “яшил энергия” лойиҳаларидан бири саналади. Ушбу лойиҳа орқали мамлакатимиз “яшил энергия” соҳасида ўз ўрнини мустаҳкамлайди, халқимиз эса қулай ва замонавий энергия билан таъминланади.

[gallery-24816]

–  2030 йилга келиб мамлакатимиз аҳолисининг 40 миллиондан ошиши ва янги иқтисодиёт учун энергия талабининг 40 фоизи “яшил” манбалардан қопланиши мақсад қилинган, – дейди Хоразм вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Шаҳноза Қаландарова. –Бу йўналишда “Қуёшли хонадон” дастури аҳолининг энергияга бўлган қизиқишини оширди, солиқ ва молиявий имтиёзлар эса қулайлик яратмоқда. Ушбу станция ишга тушгач, 60 минг хонадон қуёш энергияси билан таъминланади, маҳаллий аҳоли учун эса 250 та янги иш ўрни яратилади – бу эса нафақат энергетика соҳасида, балки ижтимоий тараққиётда ҳам муҳим қадамдир.

Қурилиш ишларини "China Machinery Engineering Corporation" компанияси олиб бормоқда. Барпо этиш жараёнларига 500 нафарга яқин мутахассис жалб этилган, уларнинг 100 дан ортиғи Хитойдан келган юқори малакали мутахассислардир.  

–Бизнинг компаниямиз 1978 йилда ташкил топган бўлиб, энергетика , телекоммуникация, транспорт ва сув ресурслари инфратузилмаларини яратиш  билан шуғулланади. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани бизнинг компаниямиз ҳам мамлакатингизда катта лойиҳаларда иштирок этишига имкон яратди. Бу фотоелектр станцияси бизнинг 3- лойиҳамиз  ҳисобланади. Уни ҳам ўз вақтида сифатли бажаришга ҳаракат қиламиз,– дейди  "China Machinery Engineering Corporation" компанияси бош мутахассиси Andy Xie.  

"Sarimay 100MW" лойиҳаси амалга ошса, Хоразм вилоятининг электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга ошади ва 424 мегаваттга етказилади. Тупроққалъа тумани эса йиллик 135 миллион киловатт-соатлик электр талабини тўлиқ қондириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, табиий газ тежалиб, атроф-муҳитга чиқадиган зарарли моддалар 106 минг тоннага камаяди – бу эса экологияни сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

Хоразмда барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси нафақат энергетика соҳасидаги янги имкониятларни пайдо этмоқда, балки барқарор ривожланиш, иш ўринлари ва экологик тоза келажак учун янги саҳифа очмоқда.  

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тупроққалъада қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда