Майнинг ускуналари сизу биз тасаввур ҳам қилолмайдиган даражада электр энергиясини истеъмол қилади.

Яқинда Андижон вилоятида 2,4 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирган ана шундай майнинг қурилмаси фаолиятига чек қўйилди.

Бу ҳақда "Ўзэнергоинпекция"  матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:  

"Доимий олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан, электр энергиясидан ҳисобсиз ва тўловсиз фойдаланиш,  бошқа истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш сифатига ҳамда тизимнинг ишончлилигига катта путур етказиши ҳолатлари ҳамон учрамоқда.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида навбатдаги тунги рейд тадбирини ўтказди.

Тадбир давомида “Э.“ МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехида 33 дона майнинг қурилмаси электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланган ҳолда, ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Дастлабки қайта ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан тизимга 2,4 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилган".  

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тунги рейд: Андижонда 33 дона майнинг қурилмаси тизимга 2,4 миллиард сўмлик зарар етказган