Триатлон: Осиё чемпионати қолдирилди
Бугун Қозоғистон олимпия қўмитасининг olympic.kz сайти мамлакатда коронавирус касаллигининг ёйилиши олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 3-5 сентябрь кунлари Нур-Султон шаҳрида триатлоннинг U19, U23 ва Mixed Relay йўналишлари бўйича ўтказилиши белгиланган Осиё чемпионати бекор қилинганлиги тўғрисидаги ахборотни тарқатди.
Хабарда айтилишича, Қозоғистон триатлон федерацияси мазкур мусобақада иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётган Осиё қитъасидаги давлатларнинг триатлон спорти вакилларидан юзага келган вазиятни тўғри тушунишларини сўраган.
Т. Рўзиев