Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 10 апрелдаги 1055-сон қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан ҳамда уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан юргизганлиги, йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқлар ва бошқа қурилмалар ўрнатилганлиги, шунингдек йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситалари ҳаракатланганлиги билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Киритилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно) БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима солишга, худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этиш, БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Транспорт воситаларини пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди