Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг ташаббуси билан икки давлат ўртасидаги алоқалар тамомила янги босқичда юксалиб, халқларимизнинг ўзаро дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда. Буни Сурхондарё вилояти ва қўшни мамлакатнинг Хатлон вилояти ўртасида тузилган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги алоқалар йилдан йилга ривожланмоқда. Бу жараёнда Сурхондарёда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар билан хатлонликлар танишиши, вилоят аҳлининг қувончли кунларида иштирок этиши, сурхондарёликларнинг эса ён қўшни вилоятдаги тадбирларда қатнашиб, ўзаро тажриба алмашиши ажойиб анъанага айланди. Яқинда сурхондарёлик туризм соҳаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар, маданият ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат делегация Кулоб шаҳрида “Хатлон-туризмнинг қайноқ юраги” мавзусида ўтказилган халқаро туризм форум-кўргазмасида иштирок этгани ҳам бунга яққол далилдир.

Дунёнинг ўнга яқин давлатидан вакиллар иштирок этган тадбир доирасида Сурхондарё вилояти делегацияси қадимий Хатлоннинг тарихий обидалари, археологик ёдгорликлари ва бошқа туризм объектлари билан танишди. Айниқса, Хатлон вилоятининг Мўминобод туманидаги сўлим “Чилдухтарон” яъни “Қирққиз” тоғлари қўйнига саёҳат сурхондарёликларда катта қизиқиш уйғотди. Делегация аъзоларини туман ҳокими ўринбосари Мирзо Баротзодо Салоҳиддин Мўминободнинг бой туристик салоҳияти билан таништирди.

– Қирққиз сўлим ва гўзал масканларимиздан бири, –дейди туман ҳокими ўринбосари Мирзо Баротзодо Салоҳиддин. – Туманда туристларни ўзига жалб этадиган масканлар, мафтункор табиат манзаралари кўп. Ҳудудга ҳар куни кўплаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар келиб, бу ердаги табиат манзаралари, замонавий янги иншоотлар ва тарихий обидалар билан танишади, баҳра олади, мириқиб томоша қилади. Бу жой қадимдан турли бойликларга сероб бўлган. Бу жангарилар эътиборини тортган. Улар бир неча марта водийга киришга уриниб кўрган. Аммо ҳар сафар қаттиқ қаршиликка дуч келган. Бу ҳолатлар Қирққиз билан боғлиқ ривоятларда ҳам ўз аксини топган.

– Ривоятларда айтилишича, – дея суҳбатни давом эттиради Мирзо Баротзодо Салоҳиддин. – Тоғда қаддини тик тутиб турган чўққилар бир замонлар 40 нафар гўзал ва жасур қиз бўлган. Кунлардан бир кун душман водийга келиб, уларни ўзлари билан олиб кетишни исташганида, қизлар Аллоҳга илтижо қилиб, ўз номусини сақлаш учун тошга айлантириб қўйишини сўраган ва тош бўлиб қотиб қолган. Маҳаллий халқ орасида яна бир ривоят борки, унга кўра, душман қўшини билан қаттиқ жангда 40 нафар ёш, гўзал қиз эркак кийимида жангга кирган. Уч кечаю, уч кундуз жанг қилгач, Аллоҳга илтижо қилиб, тошга айланиб қолган. 

– Қирққиз Сурхондарёда ҳам бор, – дейди “Шалола” фольклор-этнографик халқ ансамбли раққосаси Сайёра Қосимова. – Тошлардек қотиб турган бу Қирққиз тоғи бизларга жуда ёқди. Бу жойнинг табиати, гўзаллигини қаранг. Ҳавоси жуда ҳам тоза. Қишлоқ хушманзара жойда жойлашган. Аҳолиси меҳмондўст, самимий. Бу ерга туристларнинг кўпроқ келаётгани бежиз эмас экан. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zDvPRtPHEFM" title="Tojikistondagi “Qirqqiz” tog‘ini eshitganmisiz?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистондаги “Қирққиз” тоғини эшитганмисиз? (+видео)