Тожикистон ва Эрон ўзаро визани бекор қилди
Тожикистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида ўзаро визасиз тартиб жорий қилинди. Бундан буён икки мамлакат фуқаролари чегарани ҳаво ва қуруқлик орқали, шунингдек учинчи давлат орқали келганда ҳам визасиз кесиб ўтиши мумкин.
– Мазкур режим 90 кун ичида 30 кунгача бошқа давлатда қолиш имконини беради, – дейилган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА