Тожикистон Ташқи ишлар маҳкамаси мамлакатнинг Афғонистон билан чегарасидаги вазият барқарор эканлигини маълум қилди
Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасидаги вазият барқарор ва афғон томонидан бирон бир тажовуз ҳолатлари кузатилаётгани йўқ.
Тожикистон Ташқи ишлар маҳкамасидаги манба “РИА Новости” билан суҳбатда шундай маълумот берди.
Манбага кўра, толибон ҳаракати кучларининг чегарада тўпланиши ҳам кузатилмаган.
Агентлик суҳбатдошининг қайд этишича, вазият талабига кўра тожик ҳарбийлари аллақачон тегишли чораларни кўрган бўларди.
Афғонистонда толибон ҳокимиятга келганидан буён республиканинг барча куч ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари кучайтирилган жанговар ҳолатга келтирилган.