ФОТОРЕПОРТАЖ

Айни пайтда Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Деваштич ноҳияси раиси Ашурали Жалилзода бошчилигидаги расмий делегация Наманган вилоятида ишчи ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида меҳмонлар ҳудуднинг саноат салоҳияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ҳамда тадбиркорлик муҳити билан яқиндан танишмоқда. 

Делегация аъзолари вилоятдаги йирик ва ўрта бизнес субъектлари, шунингдек, кичик саноат зоналаридаги корхоналар фаолиятини кўздан кечириб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита танишди. Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги “Фаввора” дам олиш маскани ва ундаги мўъжаз ҳайвонот боғи, шунингдек, “Ифтихор кийим саноати” корхонаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Бу ердаги замонавий тикув ускуналари, маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган маҳсулотлар ва уларнинг экспортбоплиги алоҳида эътироф этилди. 

Ташриф чоғида “Saodat Sanoat Servis” текстиль корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳам намоён қилинди. Меҳмонлар “Paper Box” МЧЖда қути (коробка) маҳсулотларини тайёрлаш ва уларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериш тизими билан танишди. Шунингдек, делегация “Fazman Tekstil” МЧЖда Европа стандартларига жавоб берадиган тикиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини юқори баҳолади. Мазкур корхонадаги маҳсулотлар нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талабгир. Сув насослари ва электродвигателлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nam Motors Servis” корхонаси ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. 

[gallery-24637]

Куннинг иккинчи ярмида ташриф Уйчи туманидаги “Қумтепа” кичик саноат зонасида давом этди. Бу ерда дарвозалар тайёрлаш, металлни қайта ишлаш жараёни кўздан кечирилди. Шунингдек, делегация “Қумтепа” маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти, маҳалладаги иқтисодий ислоҳотлар ва аҳоли билан ишлаш механизмлари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлди. 

Ташриф доирасида ўзаро иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, саноат, ишлаб чиқариш ва инвестиция соҳаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган қатор таклиф ва режалар муҳокама қилинди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тожикистон делегацияси Наманганнинг саноат салоҳияти билан танишди