«Тонировка» учун жарима
Қўқон шаҳрида яшовчи М.Р. 6 июнда «Малибу»сининг ойналарини қорайтириб олади. Ҳамма «эртак» шу санадан бошланади...
У машина ойналарини қорайтириш («тонировка») учун рухсат олмаган, тўлов қилмаган эди. Шунинг учун унга ЎзР МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисмига асосан, 6 миллион 125 минг сўм жарима тайинланади. Мазкур қарор ижроси юзасидан МИБ Қўқон шаҳар бўлими томонидан М.Р. бир неча бор огоҳлантирилган. Шунга қарамай, қоидабузар жаримани тўламай юраверган.
Охири қарздорнинг «Малибу»си жарима майдончасига жойлаштирилади. Энди то жарима ва бошқа қўшимча тўловларни тўламагунча, автомобилни олиб кетиш йўқ! Шундан кейин М.Р. ўша куниёқ юқоридаги суммани ҳамда мажбурий ижро талабларини ўз вақтида бажармагани учун қўшимча 1 млн 350 минг сўмни ҳам тўлаб қўяди.
Мафтуна Каримова, ЎзА