Мамлакатимизда, шу жумладан, Оролбўйида тиббиёт соҳасида  амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларини хавфсиз ва сифатли дори-дармонлар, тиббий буюмлар билан таъминлаш, соҳага рақамлаштиришни жорий этишда ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Қорақалпоғистонда 2017-2024 йилларда “Бир қадам” тамойили асосида 82 та оилавий шифокорлик пункти, 81 та оилавий поликлиника, 92 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Ихтисослаштирилган марказлар ҳудудий филиалларида 150 турдаги янги технологиялар жорий этилди. Йилига 4 минг 500 нафар беморнинг Тошкент ва чет элга бормасдан юқори технологик ёрдам олиш имкони яратилди. Тўрткўл, Қўнғирот ва Чимбой туманларида қўшма шикастланишлар, ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилиб, беморларга туманларнинг ўзида шошилинч ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланди. Янгича ёндашувлар асосида 966 та тиббиёт бригадаси ташкил этилиб, оилавий шифокорнинг 40 фоиз юкланмаси ўрта тиббиёт ходимлари томонидан бажарилиши белгиланди. 

Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий, шаҳар ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларда 1 минг 266 та  кундузги стационар  ўрни ташкил этилиб, уларда ишловчи тиббиёт ходимлари учун қўшимча устама ҳақ тўлаш белгиланди. Натижада беморларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами кундузги шифохонасида уйидан ажралмаган ҳолда даволаниш имкони яратилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ва репродуктив саломатликни сақлаш борасида хам сўнгги йилларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Масалан, Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери” сурункали касаллиги ва ногиронлиги мавжуд бўлган болалар учун 120 ўринли болалар тиббий реабилитация маркази, Хўжайли туманида 80 ўринли болалар фтизиатрия санаторийси ташкил этилди. Республикада 4 ёшли болалар ўртасида вирусли гепатит “А” касаллигининг олдини олиш мақсадида режали эмлашни ташкиллаштириш режалаштирилган. ЮНИСЕФ ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармасининг молиявий кўмагида ҳомиладор аёллар ва гўдакларга кўрсатилаётган перинатал ёрдам сифати ва оммабоплигини ошириш лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу лойиҳа учун 1,8 миллион доллар миқдорида маблағ жалб этилди.

2017-2024 йилларда Республикада фаолият кўрсатаётган 17 та кўп тармоқли марказий поликлиникадан 1 таси, 81 та оилавий поликлиникадан 26 таси, 74 та оилавий шифокорлик пунктидан 9 таси, 38 та республика ва туман даражасидаги шифохоналардан 31 таси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури йўналиши бўйича таъмирланди. Бундан ташқари 8 та оилавий шифокорлик пункти ва 19 та оилавий поликлиника  таъмирланиб, иш фаолиятини бошлади. Тез тиббий ёрдам хизмати 81 та янги тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаси билан таъминланди. Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалининг 175 ўринли  биносини янгидан қуриш лойиҳасини Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишлари олиб борилди ва яқин кунларда қурилиш ишлари бошланиш арафасида.

Тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, олис ва чекка ҳудудларга шифокорларни жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасидан 38 та маҳалла олис ҳудудлар рўйхатига киритилди. Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан, шунингдек, хорижий давлатлардан Тахтакўпир, Чимбой, Қораўзак, Бўзатов, Шуманай, Қўнғирот туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига дастлабки уч йил давомида 100 фоиз, Мўйноқ туманида эса 200 фоиз миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама тўловлари давлат бюджети маблағи ҳисобидан тўланмоқда. 

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги жами 217 та муассасага, 7 та Республика маркази филиалида, 17 туман марказий шифохонаси, 17 кўп тармоқли марказий поликлиника, 82 оилавий поликлиника, 81 оилавий шифокорлик пунктида ва 13 та кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пункти филиалларида “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари шакллантирилиб, беморларни оилавий шифокорларга бириктириш, онлайн қабулга ёзилиш, патронаж, профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, беморларни қўшимча текшириш, консультация ва даволашга йўналтириш ҳамда қайта боғланиш имкониятларини ўз ичига олган “Ягона тиббиёт тизими” яратилди ва жорий этилди. Бугунги кунда “Ягона тиббиёт ахборот тизими” жорий этилиши ҳисобидан олдин бемор шифокор қабулида 40 дақиқа кутган бўлса, шифокорга онлайн ёзилиш орқали кутиш вақти 10 дақиқага тушди. Мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан боғлиқ оворагарчиликларга чек қўйилди. Бунинг натижасида эса исталган тиббиёт муассасаларда бемор ҳақидаги тиббий маълумотлар реал вақт режимида олиш имкони яратилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Тимур Сарбаев.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 7 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида 2022-2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда. Хусусан, Нукус шаҳрида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилгани, бу мустақиллик йилларида қурилган биринчи кўп тармоқли шифохона бўлди. 

– Тўрт қаватли янги бинода шошилинч қабул-диагностика, реанимация, жарроҳлик, нейрожарроҳлик, травматология, кардиология, гинекология, педиатрия, лаборатория ташхиси ва амалиёт бўлимлари жойлашган. Барча бўлимлар замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланган. 130 ўринли янги мажмуада беморлар ва шифокорлар учун барча шароит яратилган. Бугунги кунга қадар Тошкент шаҳрида ўтказиб келинган айрим мураккаб жарроҳлик амалиётлари эндиликда шу ернинг ўзида амалга оширилмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида илк маротаба сунъий қон айланиш аппарати орқали беш нафар беморнинг юрагида очиқ жарроҳлик амалиёти олиб борилди. Шунингдек, мультиспирал компьютер томографияси, ультратовуш, лаборатория ускуналари касалликларга эрта ташхис қўйиш имконини бермоқда. Телемедицина орқали узоқдаги беморларни даволашга ҳам ҳисса қўшилмоқда, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиали директори Саламат Бегалиев.

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда хусусий клиникаларнинг улуши кенгаймоқда. Ҳозирги вақтда республикада 350 та хусусий тиббиёт муассасаси хизмат кўрсатмоқда. Шундан, 310 та амбулатор ва 40 та стационар шароитда 52 турдаги мутахассислик бўйича аҳолига сифатли тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Бугунги кунда республикада 10 та хусусий тиббиёт муассасасининг жарроҳлик хизмати ишга туширилди ва 2 та хусусий клиника аҳолига суғурта бўйича хизмат кўрсатмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасида хорижий клиникалар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 2024 йил давомида 11 та халқаро меморандум имзоланди. Хусусан, Миср, Россия Федерацияси, Туркия, Япония, Жазоир, Жанубий Корея билан шериклик алоқалари ўрнатилди. Хусусан, халқаро лойиҳалардан бири Хитой Халқ Республикасининг “CSADI” компанияси кўмагида Нукус шаҳрида болалар тиббиёт кластери қурилиши режалаштирилган. Бугунги кунда 1,2 гектар ер майдони ажратилган ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Нукус шаҳрида оналар ва болалар учун Бирлашган Араб Амирлигининг Шайх Халифа номидаги шифохона қурилиш ишлари “Orient Construction Services Group” масъулияти чекланган жамият томонидан август ойи якунига қадар  якунлаши режалаштирилган. 

Шунингдек, Жанубий Кореянинг “Acryl AI” компанияси билан рақамлаштириш соҳасидаги лойиҳалар муҳокама қилиниб, уларнинг мамлакатимизда амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Жорий йилда ҳам хорижий давлатлар билан халқаро алоқаларни ўрнатиш йўлга қўйилиб, шундай ҳамкорликлардан бири 20 февраль куни Ҳиндистоннинг  “Sharda Hospital” клиникаси билан халқаро меморандум имзоланди ва соҳада ҳамкорликлар режалаштирилган. Шу билан бирга, яна бир муҳим лойиҳа бўйича Япониянинг “Digital knowledge” компанияси томонидан ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган рақамлаштирилган платформасини бирламчи тиббиёт бўғини ходимлари амалиётига жорий этиш қўшма лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мухтасар айтганда, Оролбўйида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт муассасаларини хавфсиз ва сифатли дори-дармонлар, тиббий буюмлар билан таъминлаш, соҳага рақамлаштиришни жорий этиш борасидаги чора-тадбирлар изчил давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар инсон саломатлигига хизмат қилади