Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Термизликлар ҳашарда фаол иштирок этмоқда

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ҳашар – халқимизга хос эзгу қадриятлардан бири. У атроф-муҳитни обод ва покиза сақлашга хизмат қилиши билан бирга, одамлар ўртасида ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва ўзаро кўмак каби фазилатларни мустаҳкамлайди.

[gallery-28110]

Наврўз байрами арафасида ҳамда муборак Рамазон ойида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Жумладан, Термиз шаҳрида ҳам ҳашар тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Шаҳарнинг марказий кўчалари, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ер майдонлари мавсумий гуллар ва дарахт кўчатлари экиш учун тайёрланмоқда.

Шунингдек, шаҳар маҳаллалари, кўча ва хиёбонлари, аҳоли турар жойларини тартибга келтириш, атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларида фуқаролар фаол иштирок этмоқда.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА