Термиз туманида ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Туман ҳокими Шухрат Назаров бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди. Ушбу лавозимга Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган Шуҳрат Қаландаров номзоди маъқулланди.

Шухрат Қаландаров 1981 йил Денов туманида туғилган. 2004 йил Термиз давлат университетини, 2015 йил Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, Термиз туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Термиз ва Сариосиё туманлари ва Термиз шаҳрида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири