“Темур тузуклари билимдони” танлови ўтказилди
Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ёш ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида “Темур тузуклари билимдони” танлови ташкил этилди.
Ушбу танлов вилоятдаги мавжуд куч тузилмалари тизимида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, уларнинг қалбида миллий қадриятлар, Ватанга муҳаббат ва аждодлар меросига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни ИИБ бошқармаси, 2-ўринни ИИБга қарашли Қўриқлаш хизмати ва 3-ўринни ДХХ “Лочин” халқаро аэропортларни қўриқлаш бригадасига қарашли ҳарбий қисм ёш хизматчилари эгаллади.


Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, энг фаол иштирокчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти кенгашининг махсус дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
А. Бўриев, ЎзА мухбири