Топонимлар – географик жой номлари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусияти, тарихи, аҳолининг этник таркиби ва бошқа маълумотларини ўзида мужассамлаштиради. Жой номлари аввало сўз, унинг яратувчиси эса халқ ҳисобланади.

Қадимдан халқимиз маданияти, миллий қадриятларимиз мазмун моҳияти юртимиздаги жой номларида ҳам ўз аксини топган. Қадимий қўрғонлар, шаҳару қалъалар, работу қишлоқлар йўқолиб кетган, лекин уларнинг номлари сақланиб қолган. Инсон фаолиятининг маҳсули бўлган ҳар қандай жой номлари ўтмиш воқелиги ҳисобланиши билан бирга, у аниқ манзилни белгилайди ва муайян халқ оғзаки ижодиёти ривожида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.   

Қашқадарё вилояти ҳам географик жой номларига ниҳоятда бой. Уларнинг миқдорини аниқлаш ҳозирча охирига етказилгани йўқ, чунки мамлакатимиз аҳолиси оғзидан жой номлари ҳанузгача тўлиқ ёзиб олинмаган. Вилоятимиз географик жой номлари узоқ тарихга эга бўлса-да, вилоят ҳудудидаги қадимий анъаналар билан боғлиқ бўлган, халқнинг оғиздан-оғизга ўтиб юрган географик номлари бугунги кунгача етарли даражада ўрганилмаган. 2011 йил 13 октябрда қабул қилинган “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни бу борадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, халқимизнинг бир неча асрлик анъаналарини тиклаш борасида муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун аввало, географик объектларга ном бериш, уларни қайта номлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг тўғри ёзилиши ва номланишини ташкил этиш, фойдаланиш ва сақлаш муносабатларини тартибга солиши билан ҳам аҳамиятлидир.   

Бу қарор юзасидан географик жой номларини ўрганиш, таҳлил қилиш бўйича кўпчилик сафарбар қилинган бўлиб, уларнинг илмий ишлари ниҳоясида республикамизда йирик топонимик луғат, атлас яратиш, тадқиқотчилар учун топонимика фондини юзага келтириш имконияти мавжуд бўлади. Тил учун халқ тарихи ва маданияти, жой номлари қанчалик аҳамиятли бўлса географик номларнинг талқини бўйича яратилган изоҳ вариантлари, ривоят ва афсоналар миллат тақдири ва фолклоримиз учун жуда қимматли маълумот эканлиги табиий.   

Чироқчи тумани ҳудудининг катталиги ва аҳолисининг ортиши сабабли уни 2 қисмга Чироқчи ва Кўкдала туманларига бўлиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 2 март куни ўтказилган ялпи мажлисида кўриб чиқилган.   

Мажлисда янги ташкил этиладиган Кўкдала туманига Чироқчи туманидан 177 минг аҳоли яшайдиган 171 минг га ер майдони ажратилиши ҳақида келишилиб, 2022 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати йиғилишида Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилинган.   

Ҳозирги кунда Чироқчи тумани ҳудуди 1.1 минг квадрат км. бўлиб, аҳолиси 273 200 киши (2024).   

Чироқчи туманида ҳозирги кунда 2300дан ортиқ жой номлари аниқланиб, улар тарихий шахслар, шоир ва ёзувчилар, аҳолининг келиб чиқиш тарихи, уруғ номлари, ҳудуднинг географик жойлашуви асосида номланган.   

Тарағай қишлоғи – Чироқчи туманининг виқорли тоғлари бағрида жойлашган сўлим гўшаларидан бири.   

Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг отаси Тарағай Баҳодир номи билан боғлиқ ушбу манзил темурийлар даврига хос бўлган тарихий ёдгорликларга эга.“Тарағай ғори”, “Дунётепа”, “Фармонтош” ёдгорликлари шулар жумласидан. Ушбу ёдгорликлар ўзининг тарихий сир-синоатларига бойлиги билан ҳар қандай сайёҳ эътиборини тортади.   

Бу ҳудуд нафақат темурийлар даврига хос обидаларга бойлиги билан, балки сўлим ва бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, зилол сувли булоқлари билан ҳам машҳур.   

Шу боисдан ҳам ушбу қишлоқда икки йилдан буён “Тарағай баҳори” фестивали кўтаринки руҳда нишонланиб келмоқда. Фестивалда Чироқчининг кўҳна тарихидан садо берувчи музей экспонатлари, миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазмаси, миллат қадриятларини ўзида мужассам этган халқ ўйинлари, миллий таомлар намойиши (гастротуризм) фестивал қатнашчиларида ниҳоятда илиқ таассурот қолдиради.   

Ҳозирги кунда қишлоқда 1050 нафар оила мавжуд бўлиб, 5000 нафарга яқин фуқаролар истиқомат қилади.

Қишлоқ аҳолисининг асосий шеваси ўзбек тилининг қипчоқ лаҳжасидир. Унинг адабий тилдан фарқлари қуйидагича:   

Бу лаҳжа ўзбек тилидан бошқа турк тилларида мавжуд бўлган унлилар сингармониясини (унлилар уйғунлигини) сақлаб қолган. Ундан ташқари, адабий ўзбек тилидаги товушлар бироз фарқ билан талаффуз қилинади.   

Тарағай қишлоғи тоғ ёнбағирларида жойлашган маскан бўлиб, ҳавоси тоза, табиати гўзал, ўсимлик дунёси бой қадимий қишлоқ. Ҳозирги кунда қишлоқда маҳаллий аҳоли томонидан номланган 200 га яқин топонимлар аниқланиб улар қишлоқ манзилгоҳлари тарихини кейинги авлодга етказишда фаол қўлланмоқда.   

Жўшқин Турсунов,

Ренессанс таълим университети

мустақил тадқиқотчиси.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тарағай топонимлари тавсифи