Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов Cambridge University Press & Assessment ташкилоти таълим ислоҳоти бўйича Европа, Марказий Осиё ва Америка минтақавий раҳбари Стив Ричард Кинг билан учрашди.
Вилоят раҳбари меҳмонни Бухорога ташрифи билан қутлади. Унинг Ўзбекистонда таълимни ислоҳ қилиш, хусусан, Президент мактабларида, Cambridge дастурлари ва баҳолаш тизимларини жорий этишда, ўқитувчиларни методик қўллаб-қувватлашда ҳиссаси катталигини эътироф этди.

Учрашувда Бухоро вилоятида таълим сифати ва ўқитиш стандартларини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада Ботир Зарипов қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, ихтисослашган мактабларда Cambridge (Кембриж) таълим дастурларини босқичма-босқич жорий этиш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва IELTS / CLIL (KLIL) (Фан ва тилни бир вақтда ўқитиш) методологияси бўйича малакасини ошириш, CLIL (KLIL) — фан ва тилни бир вақтда ўқитиш, аксессмент (билимни баҳолаш) тизимини босқичма-босқич янгилаш, вилоятда Cambridge стандартларига мувофиқ таълим марказини очиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Учрашувда Стив Ричард Кинг билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.