Талабалар бандлигини таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди (+видео)
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан талабалар бандлигини таъминлаш ва уларнинг амалиётга интеграциясини кучайтиришга қаратилган муҳим ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Учрашувда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродов, университет ректори Тўлқин Тешабоев, агентлик жамоаси, университет профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Суҳбат давомида хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув ва E-auksion тизимидаги ислоҳотлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Тадбирда асосий эътибор талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан бойитишга қаратилди. Меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди. Давлат органлари ва йирик ташкилотлар раҳбарлари билан бевосита мулоқот имкониятлари яратилди.
Мулоқотда таъкидланганидек, бевосита иш берувчилар билан учрашувлар талабаларда соҳадаги реал жараёнларни тушунишга хизмат қилади. Бу уларнинг касбий мотивацияси ва масъулият ҳиссини оширади. ТДИУ Агентлик тизими ва иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган таянч маскан сифатида эътироф этилди.
Учрашув якунида энг иқтидорли талабаларни истиқболли кадрлар захирасига жалб қилиш белгиланди. Амалиётда креатив ёндашувларни қўллаш масаласи муҳокама қилинди. Давлат активларини самарали бошқаришда ёш мутахассислардан фойдаланиш йўналиши белгиланди. Ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Бу университет битирувчилари учун касбий фаолиятни бевосита соҳа экспертларидан ўрганиш ва мустаҳкам ҳуқуқий асосда бошлаш имконини таъминлайди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/fJXefyiKWQs" title="Talabalar bandligini ta’minlash bo‘yicha muhim kelishuv imzolandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА