Сурхондарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, йўл-патрул хизмати ҳамда Миллий гвардия ходимлари олинган маълумот асосида “Каттақум” ўрмон бўлими ҳудудида тезкор тадбир ўтказди.
Ҳамкорликдаги тадбир чоғида ўрмон фондига тегишли ер майдонларидаги табиий қум юк автомашиналарига ортилиб, ноқонуний ташилаётгани аниқланди.

Айни пайтда қум ортишда фойдаланилган махсус техникани йўл-патруль хизмати ходимлари жарима майдонига жойлаштирди.


Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасидан хабар беришларича, ҳолат юзасидан қонунбузарликни содир этган шахслар аниқланиб, тегишли чора кўриш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири