Иқлим ўзгариши туфайли юзага чиқаётган экология муаммолари бутун дунё бўйлаб долзарб тус олаётган бир пайтда, сув хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, Ўзбекистон учун ҳам муҳим масалалардан бирига айланган. Бугунги кунда Республикамиз ҳудудидаги сувнинг 80 фоиздан кўпи оқим юқорисида жойлашган қўшни мамлакатлардан келади. Қайта тикланадиган чучук сув манбаларининг атиги 22 фоизи мамлакат ичида жойлашган. Аҳоли жон бошига нисбатан сув ресурсларидан фойдаланиш ўртача кўрсаткичнинг 57 фоизни ташкил этади. Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълумотига кўра, Ўзбекистон сув таъсирига мойил 25 мамлакат қаторига киради. Яъни, бизда иқлим ўзгариши сув етишмовчилиги муаммосини фақат мураккаблаштиради, холос. Шу боис мамлакатимиз раҳбарияти томонидан сув самарадорлигини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Макроиқтисодий ва минтақавий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, сўнгги беш йил республикамизда сув тежовчи технология қўлланадиган майдон 7,7 баробар кўпайиб, бундай ҳудудлар қамрови 1 миллион гектарга етди. Шундан 398 минг гектари томчилатиб суғориладиган, 31 минг гектари ёмғирли суғориладиган майдон. 16 минг гектар майдонда эса дискрет суғориш усули жорий этилди. Ҳозир Ўзбекистон сув тежовчи технология жорий қилинган майдонлар бўйича дунёдаги 10 та етакчи мамлакат қаторида Исроил, АҚШ, Россия Федерацияси, Испания, Бразилия ва Италиядан кейин 7-ўринни эгаллаган.

Мамлакатимизда ўз хўжалигида сувни тежайдиган технология ўрнатиш истагидаги фуқароларга субсидия бериш амалиёти мавжуд.

2019 йил қишлоқ хўжалиги корхоналари учун 137,9 миллиард сўм субсидия ажратилган бўлса, 2020 йил бу кўрсатгич 251,6 миллиард, 2021 йил эса 899,4 миллиард сўмгача оширилди. Жумладан, 754,4 миллиард сўм субсидия пахта майдонида сувни тежаш учун берилган.

Ғ.Хонназаров тайёрлади. 

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув хавфсизлиги - иқлим ўзгариши билан боғлиқ асосий муаммолардан бири