Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори билан эндиликда сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлилигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими жорий этилади.

Яъни, "дамба"ларнинг силжиш ва чўкиш динамикаси “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан космик назоратга олинади. 

Амалга оширилган мониторинг натижалари “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформасига интеграция қилинади. 

Мазкур электрон платформада сув омборлари бўйича космик мониторинг натижалари, хусусан, мавжуд тўғонларнинг реал ҳолати, улардаги силжиш ва чўкиш кўрсаткичлари, тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва фавқулодда хавфлилик даражаси каби муҳим маълумотлар жамланади. Жараёнларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси” ташкил этилади. 

Маълумки, сув омборлари тўғонларининг мустаҳкамлиги даражасини доимий мониторинг қилиш уларнинг деформацион-кучланганлик ҳолатини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Сабаби, деформацион-кучланганлик ҳолатида тўғон зилзилага таъсирчан бўлиб, энг заифлашган нуқтасида фавқулодда вазият содир бўлган тақдирда талафот етиши эҳтимоли ортиб кетади. 

Бу чора-тадбирлар сув омборларидаги тўғонларнинг мустаҳкамлик ва яроқлилик ҳолатини доимий ўрганиб бориш, уларда кузатилиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдиндан таҳлил қилиш ва улардаги эҳтимолий силжишларни аниқлаш имконини беради. 

Нигора Раҳмонова, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сув омборлари тўғонларининг силжиш динамикаси космик мониторинг қилинади 