Сурхондарё вилоятида барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қурилиш ва инфратузилма йўналишидаги ишларнинг кенгайиши вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Жорий йилнинг январь – июль ойларида Сурхондарё вилоятида жами 8 триллион 304,9 миллиард сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,2 фоизни ташкил этди. 

Ҳисобот даврида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 762,1 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 143,6 фоизга ошди. Уларнинг умумий ҳажмдаги улуши 2,1 фоизга кўпайиб, 9,2 фоизни ташкил этди.  

Термиз шаҳрида барпо этилаётган “Yangi Termiz City” мажмуаси бу –  фақатгина бино эмас, балки шаҳарнинг янги юзи, ривожланиш сари ташланган қадам ҳисобланади. Ушбу мажмуада савдо марказлари, меҳмонхоналар, офис бинолари, замонавий кўп қаватли турар жойлар, сунъий кўллар, ер ости автотураргоҳлари ва ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган.

Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массиви ва боғи – аҳолига қулай яшаш муҳити яратиш мақсадида амалга оширилаётган яна бир йирик лойиҳадир. 55,5 гектар ер майдонида қурилаётган ушбу мажмуада 74 та кўп қаватли уй, мактаб, боғча, оилавий поликлиника ва боғ барпо этилади. Бу эса нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлаш, балки ижтимоий инфратузилмани яхшилашда катта аҳамиятга эга.

[gallery-25084]

Шунингдек, кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4 триллион 609,2 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,5 фоиз кўрсаткичга тенг бўлиб, улар умумий ҳажмнинг 55,5 фоизини эгаллади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар нафақат ҳудуднинг иқтисодий қиёфасини ўзгартирмоқда, балки жойлардаги ҳаёт сифатини янада юксалтиришга ҳам хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу лойиҳалар орқали аҳолига яқин ва қулай, барқарор ривожланаётган муҳит яратилмоқда.

<iframe width="791" height="433" src="https://www.youtube.com/embed/bhzxXwUohmA" title="Surxondaryoda qurilish ishlari hajmi ortmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат, видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда қурилиш ишлари ҳажми ортмоқда (+видео)