Сунбулаизор чашмасидан фоторепортаж
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Сина қишлоғи сайёҳлар учун алоҳида қизиқарли манзиллардан. Бу ердаги Сунбулаизор чашмаси айниқса, машҳур.
Чашма ўртасидаги сунбулалар ортида муздек шифобахш сув ҳеч тўхтамай оқиб туради. Бу манзарани бир қарашда гўёки табиат кўз ёши тўкаётганига ўхшатасиз.
Синаликлар бу масканни муқаддас зиёратгоҳ сифатида қадрлайди ва чашма суви турли касалликларга, айниқса, ошқозон ва буйрак дардларига шифобахш эканлигини айтишади. Ташрифчилар бу ерга нафақат Ўзбекистон, балки қўшни мамлакатлардан ҳам келади.
Сурхон томон йўлингиз тушса, бу табиий инъомни томоша қилиш, табиатнинг буюк куч-қудратига баҳо бериш учун албатта, Сина қишлоғига ташриф буюринг.
[gallery-20505]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА