Судьяларнинг иш ҳажмини камайтириш, шу орқали одил судловни таъминлашнинг самарадорлиги ва сифатини оширишнинг муҳим усулларидан бири судда ишларни соддалаштирилган тартибда ҳал этишдир. Шу мақсадда “Буйруқ тартибида иш юритиш” институти жорий этилган. Амалда бу институт қандай самара бермоқда?

Бу саволга  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Обидов жавоб берди:  

– Суд буйруғи ўзининг бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича судларда кенг қўлланаётган суд буйруғи аризани судья томонидан суд муҳокамасисиз, кредитор ва қарздорни чақиртирмасдан, уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан якка тартибда қабул қилинадиган суд ҳужжати ҳисобланади.  

Суд буйруғи Фуқаролик процессуал кодексининг 171-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича чиқарилади ва бевосита ижро ҳужжати кучига эга.  

Буйруқ тартибида иш юритиш манфаатдор шахс – қарз ундирувчининг ташаббуси билан бошланади. Талаб кимга нисбатан қаратилган бўлса, у қарздор, деб эътироф этилади. 

Фуқаролик ишлари бўйича суд буйруқлари қонунчиликда белгиланган қатъий қоидалар асосида фақат мулкий тусдаги талаблар юзасидангина чиқарилади. Мулкий тусда бўлмаган ёки кўчмас мол-мулкларни ундиришга қаратилган талаблар юзасидан суд буйруқлари чиқарилиши тақиқланади.  

Суд буйруғи чиқариш ҳақидаги талаб Фуқаролик процессуал кодексининг 33-моддасида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидаларига амал қилинган ҳолда судга берилади. Шу билан бирга, вояга етмаган фарзанднинг таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги талаб ундирувчи яшаётган жойдаги судга, ижро қилиш жойи кўрсатилган нотариал тасдиқланган битимга асосланган талаб эса, ушбу талаб бажарилиши лозим бўлган жойдаги судга тақдим қилиниши ҳам мумкин.  

Суд буйруғи чиқариш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда ва ахборот тизими орқали электрон ҳужжат шаклида ҳам берилади.  

Фуқаролик процессуал кодексининг 177-моддасига асосан, арз қилинган талабнинг мазмуни бўйича суд буйруғи ариза судга келиб тушган кундан эътиборан уч кун ичида судья томонидан берилади. Суд буйруғи берилганидан кейин суд унинг кўчирма нусхасини дарҳол қарздорга юборади. Суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида юборилиши ҳам мумкин. Суд буйруғи ўн кунлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради.  

Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда ўша судга юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқаради.  

Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчи ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.  

Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилгани суд томонидан узрли, деб топилган тақдирда, суд унинг илтимосномасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган эътирозлар суд томонидан кўрилмайди ва муаллифга қайтарилади.  

Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда ундирувчининг такроран судга мурожаат қилиш ҳуқуқи чекланмайди, балки ундирувчи билдирган талаб билан даъво ишини юритиш тартибида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланиш мумкин. Суд буйруғи фақатгина қарздорнинг эътирози асосида эмас, балки ундирувчининг аризасига асосан ҳам бекор қилиниши мумкин.  

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2023 йилда қиймати 3,6 триллион сўмлик 483 минг 617 ариза суд буйруғи тартибида ҳал қилинган. Бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 60,4 фоизга ортган.  

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, суд буйруғи институти ҳар томонлама қулайлиги билан одил судлов сифатини оширишга самарали ҳисса қўшмоқда.  

Норгул Абдураимова,  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суд буйруғи институти амалда қандай самара бермоқда?