Стол тенниси: Олимпия ўйинлари иштирокчиси Ўзбекистонда иш бошлади
Стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида совриндорликка эришган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпиони Хитой тайпейлик Чанг Ен Шу Ўзбекистонда иш бошлади.
Бу ҳақда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси хабар тарқатди.
Тажрибали мутахассис стол теннисчиларимизнинг халқаро мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриши йўлида иш олиб боради.
Тажрибали мутахассиснинг профессионал ёндашуви ва замонавий мураббийлик иш тизими кичик ракетка усталарининг халқаро мусобақалардаги натижалари яхшиланишига қаратилгани билан аҳамиятли.
Т.Рўзиев,
ЎзА