Парламент қуйи палатаси мажлисида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа бўйича қўмита раиси Нодир Жумаев батафсил маълумот берди:

— Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, спорт иншоотларини замонавий спорт жиҳозлари билан таъминлаш, маҳалладан бошлаб аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Спортдаги ҳалоллик, допингнинг олдини олиш халқаро даражадаги муҳим масалага айланган. Халқаро антидопинг кодексида белгиланган талаблар ҳар бир давлатнинг қонунчилигида белгиланиши лозим.  

Шунингдек, спортчи, тренер, спорт агенти кабиларнинг ҳуқуқий мақоми қонунчилигимизда белгиланмаган.

Қонунчилигимиздаги шу каби бўшлиқларни тўлдириш мақсадида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда қабул қилиш эҳтиёжи юзага келди. Шу боис янги таҳрирда ишлаб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси билан аввало, аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва оммавий спорт тадбирларини тизимли ўтказиб бориш, спорт турларини эътироф этиш ва уларнинг реестрини юритиш тартибини такомиллаштириш, спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш чоралари белгиланмоқда.

Шунингдек, Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталарининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари, Паралимпия, Сурдлимпия, Махсус олимпия ва Кўзи ожизлар спорти ҳаракатларига доир масалалар қонун даражасида белгилаб қўйилмоқда.  

Шу билан бирга, Спорт федерацияларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни реестрга киритиш ва чиқариш мезонлари, спорт клублари ва спорт лигаларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолият юритиш тартиби, тренер, спорт ҳаками ва спорт агентининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам акс этмоқда.  

Қонун лойиҳаси билан Миллий антидопинг агентлигининг ҳуқуқий мақоми ҳам белгиланиб, спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тартиби такомиллаштирилмоқда.  

Қолаверса, иш берувчилар ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратиши кўзда тутиляпти. Спорт соҳасидаги ваколатли органларнинг ваколат ва мажбуриятлари янада аниқлаштириб қўйилмоқда. Спорт соҳасидаги низоларни судгача ҳал этиш тартибини жорий қилиш назарда тутилмоқда, — деди депутат.

[gallery-26772]

Мажлисда спорт вазири Адҳам Икромов ҳам сўзга чиқиб, спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар кўламини рақамлар мисолида батафсил қайд этиб ўтди. Яқинда Дубайда бўлиб ўтган V ёшлар Пара Осиё ўйинларида юртимиз вакилларининг қўлга киритган натижаларини эътироф этар экан, бугун юртимизда параспорт вакилларига кенг имконият ва шароитлар яратиб берилаётганини таъкидлади. Натижада бугунги кунда инклюзив спортчилар сони 14 мингга етганини айтиб ўтди.

Муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортда допингнинг олдини олиш тартиби такомиллаштирилмоқда