Сомали пойтахтида портлаш содир бўлди
Пайшанба куни эрталаб Сомали пойтахти Могадишода содир этилган портлашда камида 8 киши ҳалок бўлган, 17 нафардан ортиқ одам жароҳат олган.
Ҳужум Африка Иттифоқининг Сомалидаги тинчликпарвар миссияси вакилларига қаратилган.
— Бомбали ҳужум кутилмаганда содир бўлди, қурбонлар кўп. Ҳозирча камида 8 киши ҳалок бўлгани ва 17 киши яраланганини тасдиқлай оламан, — деди полиция ходими.
Баёнотда ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ҳодан туманидаги мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари ҳам бўлгани қўшимча қилинган.
Сомалида жойлашган Ал-Қоида билан алоқадор Ал-Шабоб террорчилик гуруҳи ҳужум учун маъсулиятни ўз зиммасига олди.