Сирдарё вилоятида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан «Ўзбекистон – китобхонлар юрти» шиори остида ўтказилаётган V Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бошланди.
Ҳафталик олдидан Алишер Навоий номидаги Сирдарё вилоят ахборот-кутубхона марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани уюштирилди. Унда ҳафталик доирасида амалга ошириладиган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар, адабий ва маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ҳамда китоб ярмаркалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Анжумандан сўнг «Китобхонлик ҳафталиги»нинг очилиш маросими ўтказилди. Ушбу маърифий тадбирда ахборот-кутубхона марказлари мутахассислари, ёзувчи ва шоирлар, фаол ёш китобхонлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Сирдарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Шоҳрух Исакулов қатнашчиларни китоб байрами билан самимий табриклаб, тадбирларнинг аҳамияти ҳақида гапирди. Китобхонликни тарғиб қилиш, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий дунёқарашини бойитишда, тафаккурини юксалтиришда бундай ҳафталиклар муҳим ўрин тутади.
[gallery-22949]
Тадбир доирасида арзонлаштирилган китоб-савдо ярмаркаси, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан очиқ мулоқотлар, турли интеллектуал ўйинлар ва викториналар ўтказилади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2nJkiH5Fzzo" title="Sirdaryoda «Kitobxonlik haftaligi»" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Маърифий тадбирга вилоят “Мақом” ансамбли аъзолари ижросида янграган куй ва қўшиқлар, саҳна намойишлари, вилоят мусиқали драма театри актёрлари ҳамда Ҳалима Худойбердиева ижод мактаби ўқувчиларининг чиқишлари алоҳида мазмун ва файз бағишлади.
Ғулом Примов, Шаҳриёр Ортиқбоев(сурат, видео),
ЎзА мухбирлари