Сирдарёда 2 қонунбузилишининг олди олинди
2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида Сирдарё вилояти божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари ҳамкорликда қўшни давлатдан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида “Volvo” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Манқабай Зангибаев (исми-шарифи ўзгартирилди) билан оғзаки савол-жавоб ўтказди.

Шундан сўнг, унга тегишли бўлган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, автомашина юкхонасида йўл юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган фуқаро Ханкелди Жаксанбаевга тегишли, муқаддам фойдаланишда бўлган 148 дона, дастлабки қиймати 79 миллион 800 минг сўмлик, ҳар ҳил ўлчамдаги юк автомашинаси дискалари борлиги маълум бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса айнан “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан, пост орқали Ўзбекистонга ўтиш мақсадида “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаро Руслен Серикбаев тўхталиб, у билан оғзаки савол-жавоб ўтказилди.

Суҳбатдан сўнг транспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, йўл-юк кузатув ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўсатилмаган, оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган, тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам фойдаланишда бўлган, “Камаз” русумли юк автотранспорт воситасига тегишли, 8 хил турдаги жами 98 дона тахминий қиймати 38 миллион сўмлик авто-эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Ҳозирда аниқланган ҳар 2 ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА