Президент Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш учун Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари сафарининг биринчи манзили Сирдарё туманидаги “River Med Pharm” корхонаси бўлди.

Мазкур корхона мамлакатимизда инфузион дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган инфузион эритмаларнинг 20 фоизи айнан ушбу корхонага тўғри келади.

Бундай дори воситалари бемор ҳаёти учун энг муҳим тиббий маҳсулотлардан бири саналади. Уларни тайёрлаш оддий таблеткалар ишлаб чиқаришдан анча мураккаб. Чунки бу турдаги эритмалар тўғридан-тўғри қон томирларига юборилади. Демак, улар мутлақ стерил шароитда, юқори аниқлик ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берган ҳолда ишлаб чиқарилиши шарт.

Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлиб, ҳозирги кунда корхонада 750 нафар одам доимий иш билан таъминланган. Корхона йилига 135 миллиард сўмлик қийматда 70 турдаги, умумий ҳисобда 114 миллион дона дори воситаларини ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотларнинг 20 фоизи экспорт қилинаётгани корхонанинг халқаро рақобатбардошлигини кўрсатади.

Ноябрь ойида лойиҳанинг иккинчи босқичи ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қувватлари янада кенгайтирилди. Корхона 30 миллион дона инфузион эритмалар, 70 миллион донадан ортиқ қуруқ антибиотиклар ва қарийб 20 миллион дона кўз-бурун томчиларини ишлаб чиқаради.

Давлатимиз раҳбарига корхона маҳсулотлари ва навбатдаги режалари ҳақида маълумот берилди.

Келгусида корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот турлари 200 хилга етказилади. Бу босқичда шиша ва пластик идишлардаги инъекция учун эритмалар, шунингдек, таблетка ҳамда капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Иш ўринларининг сони мингтагача оширилади.

Президентимиз шу ерда вилоят фаоллари ва нуронийлар билан мулоқот қилди.

Иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, ёшлар тарбияси ва ҳудуднинг келажагига оид муҳим масалалар юзасидан очиқ суҳбат бўлди. Давлатимиз раҳбари одамлардаги ташаббускорлик ислоҳотлар самарасини оширишда ҳал қилувчи омил эканини таъкидлади.

– Ўзгаришлар, аввало, маҳаллаларда сезилиши керак. Сизлар одамлар билан доимий мулоқотда бўлиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатишингиз зарур. Ҳаммамиз уйғоқ ва фаол бўлсак, ҳаракатларимиз, олиб бораётган ислоҳотларимиз албатта натижа беради. Сирдарёга катта режалар билан келганмиз. Сизларни эшитиб, бамаслаҳат бу режаларни амалга оширамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган “Invest Asia” корхонасида бўлди.

Корхона қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади. Ҳозирда ички бозордаги полипропилен қоп ва юмшоқ контейнерларнинг 60 фоизи, стретч плёнкаларнинг 40 фоизи айнан шу корхона ҳиссасига тўғри келмоқда.

Мажмуа 60 гектар майдонда барпо этилган бўлиб, ҳозирги пайтда 2,5 мингга яқин иш ўрни яратилган.

Қадоқлаш маҳсулотлари озиқ-овқатдан тортиб, фармацевтика, саноат, қурилиш ва маиший кимёгача бўлган кўплаб соҳалар учун зарур. Уларнинг сифати маҳсулотнинг хавфсиз сақланиши, транспортировкаси ва бозорга ўз вақтида етказилишига бевосита таъсир қилади. Шунинг учун ҳам бундай маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш импорт харажатларини камайтиради, ички бозор барқарорлигини таъминлайди ва ишлаб чиқарувчилар учун харажатларни сезиларли қисқартиради.

“Invest Asia” корхонасининг яна бир муҳим жиҳати унинг мамлакатда биоаксал йўналтирилган полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона эканидир. Бу плёнка тури энг оммабоп қадоқлаш материалларидан бири бўлиб, қаттиқ ва енгиллиги билан ажралиб туради.

Жорий йилнинг ўн ойида корхонада 1,9 триллион сўмлик маҳсулот тайёрланган, 23 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Австрия, Германия, Италия, Хитой ва АҚШ каби давлатларда ишлаб чиқарилган юқори технологияли ускуналардан фойдаланилмоқда.

Президентимиз корхонада амалга оширилаётган технологик жараёнларни кўздан кечирди, ишчилар билан мулоқот қилди. Келгуси режалар билан танишди.

Шунингдек, йил якунига қадар бу ерда Марказий Осиёдаги энг йирик спанбонд ва мельтблаун – нотўқима мато ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши кутилмоқда.   Бундай матолар тиббиёт, қурилиш, маиший кимё ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади.

Барча лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринларининг сони 10 мингтага етиши, полимерни қайта ишлаш қуввати 280 минг тоннагача ошиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу ерда вилоятда йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ва янги ташаббуслар билан чиқаётган хорижий инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказди. Ҳудуд иқтисодиёти, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини оширишга хизмат қиладиган ҳар бир лойиҳа давлат томонидан, албатта, қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Инвесторлар мамлакатимиздаги тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини юқори баҳолаб, бизнес учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда амалий кўмак учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирдилар.

Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳри Бўстон маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди.

Бўстон маҳалласи жорий йил обод маҳаллага айланди. Ҳудуддаги барча кўп қаватли уйлар таъмирланди, ҳудуд ободонлаштирилди. Маҳалла марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Президент дастлаб шу ерда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан  самимий мулоқот ўтказди. Учрашувда мамлакатнинг барча ҳудудларида қуйи бўғиндаги муаммоларни ҳал этиш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар самараси Сирдарёда ҳам ўз аксини топаётгани таъкидланди.

– Маҳалла – жамиятнинг юзи. Мамлакатдаги барча ўзгаришлар, аввало, шу ерда ўз ифодасини топади. Биз шундай тизим яратдикки, илгари жиддий деб ҳисоблаган кўплаб масалаларимизга ечимни айнан маҳалланинг ўзида топяпмиз. Бу институтга эътиборни янада кучайтиришда давом этамиз, – деди Президентимиз.

Ҳудуддаги 48 та кўп қаватли уй жорий таъмирланди, ташқи қисми базальт билан қопланди. Иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида 18 миллиард сўм ҳисобига замонавий қозонхона ва 3,3 километр иссиқлик тармоқлари қурилди.

Кўп қаватли уйларда 23 та индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилиб, “ёпиқ” тизим ташкил этилди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудуддаги 800 та хонадонли 20 та кўп қаватли уйнинг ички иссиқлик тизимлари қайта тикланди. 1 та боғча марказлашган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланди.

Янги қозонхона қурилиши натижасида 144 минг киловатт-соат электр ва 627 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Президентимиз кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган бу ишларни давом эттириш, қозонхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шу ернинг ўзида “еттилик” вакиллари ва нуронийлар билан маҳалла ҳамда вилоят ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар хусусида суҳбат бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида инфратузилмани ривожлантиришга доир қарори асосида ҳудудда 215 та кўп қаватли уйни қамраб олган махсус манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу ҳужжат доирасида уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, иссиқлик таъминотини, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига борди.

Бу ерда икки кун олдин Гулистон шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши оқибатида жароҳат олганлар даволанмоқда.

Марказ раҳбарияти ва шифокорлар Президентимизга беморларнинг аҳволи ва даволаш жараёнларининг бориши ҳақида ахборот берди. Давлатимиз раҳбари бахтсиз воқеада турли даражада тан жароҳати олган фуқаролар даволанаётган палаталарга кириб, улардан хабар олди, оила аъзолари билан суҳбатлашди.

Президентимиз мутасаддиларга жабрланганларга зарур барча тиббий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, уларга моддий ёрдам кўрсатиш зарурлигини қайд этди.

Масъуллар олдига содир бўлган воқеанинг сабабларини пухта ўрганиш, қонун устуворлигини таъминлаш, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги устидан назорат ишларини кучайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари Гулистон шаҳри жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида олиб келинган замонавий автобуслар тақдимоти билан ҳам танишди.

Гулистон шаҳридаги ички йўллар бўйлаб қатновларни амалга ошириш мақсадида 52 та автобус олиб келинди. Улар “Евро-5” стандарти талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда табиий сиқилган газда ҳаракатланади.

Ҳар бири 65 нафар йўловчини қулай шароитларда манзилига етказишга мўлжалланган ушбу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланиши учун махсус пандус ускуналари ва алоҳида ўриндиқлар билан жиҳозланган. Йўл ҳақи тўловларини электрон тарзда ҳам амалга ошириш учун “АТТО” тизими ўрнатилган.

Аҳолининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжи ҳисобга олиниб, автобуслар ҳаракати Гулистон шаҳрининг 23 та маҳалласини тўлиқ қамраб олувчи жами 7 та шаҳар ички йўналишида брутто-шартнома асосида ҳаракатланади.

Натижада автобусларнинг ҳаракат интервали аввалгига нисбатан 2 баробарга қисқариб, кунига 29 минг нафар аҳолига қулай, хавфсиз ва арзон транспорт хизматлари кўрсатилиши таъминланади.

Яна бир жиҳат: мазкур қатновлар орқали йилига 38 миллиард сўмдан зиёд транспорт хизматлари кўрсатилади, 120 та иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга юртимиз шаҳарларининг жамоат транспорти паркларини шундай замонавий автобуслар билан тўлдириш ишларини изчил давом эттириш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди.

Шу ерда келгусида 11 метрли, узоқ масофага мўлжалланган яна 30 та автобусни олиб келиш режаси ҳақида маълумот берилди. Ушбу лойиҳа амалга оширилса, қўшимча яна 150 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

Шундан сўнг, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари “Инсон қадри учун” деган эзгу тамойил асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси сифатида Сирдарё вилоятидаги улкан ўзгаришларни алоҳида таъкидлади.

– Илгари асосан қишлоқ хўжалигига боғланиб қолган бу заминда сўнгги йилларда саноат, сервис, туризм йўқдан бор бўлди. Бизнес муҳити бутунлай ўзгарди, илғор тадбиркорлар қатлами шаклланди, – деди давлатимиз раҳбари.

Саккиз йилда Сирдарё вилоятига 4 миллиард доллар инвестиция киритилди. Шу давр мобайнида 187 та йирик қувват ишга туширилиб, 120 мингта иш ўрни яратилди. 50 га яқин янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада саноат ҳажми 4 триллион сўмдан 25 триллион сўмга етди.

Илгари дотация олган Гулистон, Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Сайхунобод, Сирдарё ва Ховос туманлари бугун ўз харажатини ўзи қоплаш даражасига етгани қайд этилди.

Сирдарё туманида келгуси йили хитойлик шериклар билан 122 миллион долларлик автомобилсозлик лойиҳаси ишга туширилади. Яқинда Қозоғистон билан ҳамкорликда Сирдарё туманида Марказий Осиё халқаро саноат кооперацияси марказига старт берилди. Ушбу марказ ҳудудида қиймати 300 миллион долларлик 14 та саноат корхонаси келаси йилнинг биринчи чораги якунига қадар иш бошлаши, 2026 йилда яна 720 миллион долларлик 40 та янги лойиҳа жойлаштирилиши белгиланди.

Давлатимиз раҳбари Сирдарёда боғча, мактаб, шифохона ўринларини кўпайтириш, электр, сув, канализация ва йўлларни яхшилаш борасида ҳам амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди. Биргина жорий йилнинг ўзида аҳоли турмуш шароитини яхшилаш учун 100 миллион доллар ресурс йўналтирилди. Натижада 47 та мактаб, 45 та болалар боғчаси, 31 та тиббиёт муассасаси, 5 та спорт ва маданият маскани тубдан таъмирланиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Бу ишлар изчил давом эттирилиб, келаси йили яна 100 миллион доллар ажратилиши эълон қилинди.

Сессияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Президентимиз ҳоким вазифасини бажараётган Эркин Турдимов номзодини Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига илгари сурди.

Вилоят фаолларининг фикр-мулоҳазалари тингланиб, номзод овозга қўйилди. Овоз бериш натижасига кўра, Эркин Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Давлатимиз раҳбари янги ҳоким олдига Сирдарёни ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар қўйди. Жумладан, келаси йиллар давомида вилоятга жами 3 миллиард доллар инвестиция киритиш, экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш, 185 минг аҳолини иш билан таъминлаш бўйича қатъий ишлаш зарурлиги қайд этилди.

Йиғилишда вилоятда саноат, сервис, қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган 31 та корхона ишга туширилиб, 5 минг нафар фуқаро юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланди. Хитойлик ҳамкорлар билан яна 700 миллион долларлик 40 та лойиҳа бўйича ишлар жадал давом этмоқда.

Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари ҳисобига “Сирдарё” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди 1080 гектаргача кенгайтирилди. Вилоят ва туман ҳокимларига саноат зонасига қўшиб берилган майдонларда камида 4 миллиард долларлик лойиҳаларни бошлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бунинг учун лойиҳаларнинг самарадорлигини пухта ҳисоблаб, инвесторларга тақдимот қилиш мақсадида Сирдарё, Боёвут, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос туманлари, шунингдек, Янгиер, Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳокимларидан иборат делегацияни Хитойга юбориш топширилди.

Қурилиш материаллари бўйича Цзянсу, Шаньдун ва Гуандун, кимё саноати бўйича Тяньцзинь, электротехникада Фуцзянь ва Гонконг, енгил саноатда Шаньдун ва Синьцзян, фармацевтика соҳасида Шанхай ва Цзянси ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Гулистон шаҳрида камида 5 минг иш ўрнига эга “Ўзбекистон – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти” савдо ва саноат зонаси ташкил этилиши белгиланди. Бу ердаги объектлар тайёр лойиҳа сифатида тадбиркорларга саноат ипотекаси ёки лизинг асосида таклиф этилади.

Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарини босқичма-босқич пойтахтдан ташқарига кўчириш жараёнида “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасидаги бўш ерлар мавжуд қувватларни жойлаштириш учун катта имконият экани таъкидланди.

Шу боис, пойтахтдан ўз корхонасини Сирдарёга кўчириш истагида бўлган тадбиркорларга саноат зонасидаги ерлар соддалаштирилган тартибда, чегирма билан тақдим этилади, уларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади, хомашёни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланади.

Йиғилишда тадбиркорлик ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

2026 йилда вилоят инфратузилмасини яхшилашга 1,5 триллион сўм, тадбиркорлик лойиҳалари учун 10 триллион сўм ресурс ажратиш режалаштирилган. Шунинг 753 миллиард сўми илк бор Сирдарё вилояти ва туман бюджетларига маҳаллалар шароитини яхшилаш учун йўналтирилади.

Президентимиз аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича янгича ёндашувлар, самарали ечимларни жорий этиш учун доим изланиш, ўрганиш ва тажриба орттириш жуда муҳимлигини таъкидлади.

Шу мақсадда 11 та туман ҳокимининг биринчи ўринбосарини Пекиндаги Камбағалликка қарши курашиш бўйича халқаро марказда амалиёт ўташини ташкил қилиш, сирдарёлик 50 та ёшни Пекин шаҳрида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича курсларда ўқитиш топширилди.

Шунингдек, Гулистон университети қошида Хитойнинг “Лу Бан устахонаси” дастури доирасида касб-ҳунарга ўқитиш марказини, Сирдарё туманидаги тиббиёт техникуми негизида эса Хитой билан ҳамкорликда фармацевтика технологиялари йўналишида олийгоҳ ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Экин ерларида сув таъминотини яхшилаш мақсадида келаси йили Боёвут туманида сиғими 100 миллион куб метр бўлган “Султонҳовуз” сув омбори қурилиши бошланади. Бу орқали Боёвут, Гулистон, Сайхунобод, Сирдарё ва Мирзаобод туманларидаги 110 минг гектарда йилига икки марта ҳосил олиш имконияти яратилади.

Йиғилишда аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳаётини енгиллаштиришга қаратилган ташаббусларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

А-373 йўлининг Сайхунобод ва Гулистон туманларидан ўтувчи 37 километр қисмини олтита тасмали қилиб реконструкция қилиш ишларини бошлаш топширилди. Боёвут, Гулистон, Ховос, Мирзаобод, Сирдарё ва Сайхунободнинг 18 та маҳалласидаги 67 километр йўлни цемент-бетон қопламага ўтказиш режалаштирилган.

Икки кун олдин Гулистон шаҳри Тараққиёт маҳалласидаги буюм бозори ҳудудида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида газ баллони портлаши натижасида 29 нафар фуқаро жароҳат олди.

Афсуски, мазкур бахтсиз ҳодисада қурбонлар ҳам бор. Президентимиз ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Уч кун муддатда қурбонларнинг оиласига 100 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш топширилди.

– Бугун сизлар билан вилоятни янада ривожлантириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бўйича катта-катта режа ва мақсадларни белгилаб олдик. Ҳеч шубҳасиз, сирдарёликларнинг бунёдкорлик, ташаббускорлик ва фидойилик фазилатларига таяниб, бу марраларга албатта эришамиз, – деди Президентимиз йиғилиш якунида.

Сессия давомида мутасаддиларнинг ҳисоботлари, иштирокчиларнинг фикр ва таклифлари тингланди.

Шу билан давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига ташрифи якунланди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Икром АВВАЛБОЕВ,

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Ғулом ПРИМОВ,

ЎзА махсус мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарё саноат, сервис ва туризм марказига айланмоқда