Швецияда туғулиш рекорд даражада камайган
Швецияда 2024 йил мисли кўрилмаган даражада кам чақалоқ туғилди, деб хабар тарқатди мамлакат статистика идораси.
“2003 йилдан бери илк бор туғилган болалар йиллик сони 100 мингдан оз”, — дейилган ҳисоботда.
Департамент фикрича, яқин йилларда бу кўрсаткич ўсмайди, кексалар сони ошиши ҳисобига ўлим даражаси ҳам ортади.
2030 йилга бориб, ушбу Скандинавия давлати аҳолиси атиги 90 минг кўпайиб, 10,7 миллионга етади.