Пойтахтимиз Тошкентда таниқли гроссмейстер, кўплаб халқаро турнирларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилишда ғолиб ва совриндорликка эришган Шухрат Сафин хотирасига бағишлаб ўтказилаётган “Sh.Safin memorial 2025” халқаро турнирда мамлакатимизнинг 5 нафар шахматчиси қаторида 5 та хорижий давлатнинг маҳоратли “ақл гимнастикаси” соҳиблари иштирок этмоқда.
Ортда қолган 3 та тур ўйинларидан кейин қирғизистонлик Семетей Тологонтегин 2,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди.
Кеча ташкил этилган 3-тур ўйинларида мамлакатимиз вакилларидан Миразиз Матёқубов, Жавоҳир Ботиров, Билолиддин Обидов, Шаҳзод Исломов дуранг натижа қайд этган бўлса, Акбарали Абдуҳакимов ғалабага эришди.
Бугун, 17 август куни мусобақанинг 4-турида Акбарали Абдуҳакимов қора доналарда турнирда етакчилик қилаётган қирғизистонлик Семетей Тологонтегинга қарши баҳс олиб боради.
Мусобақалар 20 августга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА