Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида Зулфия номидаги Давлат мукофотига талабгорлар учун саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танловда мукофотга даъвогар ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли номзодлар адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, ахборот технологияси, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ўз истеъдод ва маҳоратини намойиш этди. Уларнинг ижодий ишлари, сиёсий-ижтимоий билимлари, урф-одатлар, миллий қадриятларни билиши, кўрик-танловлардаги иштироки, истеъдодини бир неча йўналишда кўрсата олиш қобилияти муносиб баҳоланди.  

Нуфузли комиссия аъзолари ижтимоий фаоллиги, истеъдоди, аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари билан барчага ўрнак бўлаётган саккиз нафар номзодни танловнинг вилоят босқичида қатнашишга тавсия этди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шўрчида Зулфияхоним издошлари сараланди