Шомирзада “Спортчилар боғи” барпо этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Шомирза қишлоғида юртимиз фахрига айланган, паралимпия ўйинлари ғолиби Ёрқинбек Одилов камолга етган. Қишлоқ аҳолиси бугун мана шундай матонатли ва мард ўғлонлари билан ҳар қанча ғурурланса, арзийди.
Эндиликда ушбу қишлоқда мўъжазгина “Спортчилар боғи”нинг барпо этилгани шомирзаликлар учун янада қувончли бўлди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ва спорт бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 40 сотих ер майдонида барпо этилган боғ спортчиларга қаратилган эҳтиромнинг ўзига хос рамзидир.
[gallery-20309]
Боғда павлония, ўрик, хурмо, терак ва бошқа турдаги мевали, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилди. Бу эзгу ишда фарғоналик Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолибларининг ҳам фаол қатнашгани ибратли, албатта.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА