Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги академик Тўра Мирзаев номидаги ахборот-кутубхона маркази ва туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамкорлигида “Китоб – маънавият чироғи” шиори остида китобхонлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ушбу ҳафталик доирасида тумандаги ёзувчи ва шоирлар, ўқувчи-ёшлар, ўқитувчилар, зиёлилар ва китобсеварлар иштирокида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, ёш китобхонлар учун “Севимли асарим”, “Китоб – билим калити” танловлари, очиқ мулоқотлар, адабий кечалар ҳамда янги адабиётлар тақдимотлари ўтказилди.

Иштирокчилар миллий ва жаҳон адабиётининг сара намуналаридан иборат кўргазмалар билан танишди. Китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаа орқали тафаккурни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

– Бугунги кунда ёшларни илм-маърифатга, мутолаага жалб этиш жамиятимизнинг асосий вазифаларидан биридир, — дейди кутубхона раҳбари Ҳ. Тойиров. – Бу каби ҳафталиклар нафақат ёшларнинг билимини оширади, балки уларнинг қалбида китобга бўлган муҳаббатни мустаҳкамлайди.

Академик Тўра Мирзаев номидаги кутубхона ходимлари томонидан ҳафталик доирасида ўқувчилар учун электрон китоблар, аудио адабиётлар ва интерактив ўйинлар орқали китобхонликка янгича ёндашувлар таклиф этилди.

Шофиркондаги бу анъана – ёшларни маърифатга етакловчи, қалбларга нур, тафаккурга кенглик бағишлайдиган эзгу ташаббус сифатида алоҳида эътирофга лойиқ. 

Дилором Ғаффорова,

Республика Маънавият ва маърифат 

маркази Шофиркон тумани бўлинмаси раҳбари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шофирконда китоб ва маърифат байрами