Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг тарихий мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур саммит нафақат минтақавий ва глобал муаммоларни муҳокама қилиш, балки ШҲТнинг 2035 йилгача бўлган ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи ташаббуслар илгари сурилган майдон вазифасини ўтади.

2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида бошланган ташкилотни  трансформация қилиш жараёни бугун тизимли ва ортга қайтмас тус олган. Хусусан, институтлар самарадорлигини ошириш, қарорларни бажариш механизмларини такомиллаштириш, иштирокчилар ва ҳамкорлар сонини кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг ШҲТни  ёпиқ ташкилот сифатида эмас, балки “Глобал Жануб” давлатларини бирлаштира оладиган  очиқ ва инклюзив  ҳамкорлик платформаси сифатида қараши билан боғлиқдир. Бундай ёндашув шериклик ва тенг ҳуқуқлиликка асосланган  янги кўпқутблилик шаклланаётган замон руҳига мос келади. 

Хитойда бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистон етакчисининг нутқи иштирокчиларнинг алоҳида эътиборни тортди. Президентимиз  ташкилот ва бутун минтақа учун  стратегик устувор йўналишларни белгилаб берди. Давлатимиз раҳбарининг таклифлари хавфсизлик, иқтисодиёт, транспорт, “яшил” кун тартиб, гуманитар ҳамкорлик ва “халқ дипломатияси”ни ривожлантириш масалаларини ўз ичига олди. Бинобарин, экспертлар ва кузатувчилар ушбу таклифларни  прагматик ва оқилона ёндашув мисоли сифатида эътироф этди. Яъни, мамлакатимиз ташкилотнинг нафақат фаол иштирокчиси, балки минтақавий интеграциянинг ғоявий етакчиларидан бирига айланмоқда. 

Биз ШҲТнинг келгуси тараққиётида Ўзбекистон ташаббусларининг аҳамиятини англашга ҳамда уларни кенг глобал жараёнлар шароитида кўриб чиқишга ҳаракат қилдик. Авваламбор шуни айтиш жоизки, йиғилиш  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамининг эртаси куни бўлиб ўтди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз нутқида Ўзбекистон халқини  ушбу муҳим сана билан  самимий  қутлаб, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида давлатимиз улкан ютуқларга эришаётганини алоҳида қайд этди. 

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида Иккинчи жаҳон урушида  қозонилган Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклаб,  минтақа халқларининг маънавий-тарихий ришталари, тинчлик-осойишталикнинг қадри ва уни асраш зарурлигини яна бир бор эслатди. Бу саммитга ўзига хос руҳ бахш этди, яъни  ўтмиш ҳақидаги хотира бугунги ҳамкорликнинг янги форматларини яратиш асосига айланди. 

Давлатимиз раҳбари мазкур саммит глобал ноаниқлик шароитида  бўлиб ўтаётганини қайд этди. Ишончнинг тизимли инқирози, халқаро институтларнинг заифлашиши ва жаҳон савдо тизимининг парчаланиши шароитида минтақавий бирлашмаларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. 

Ўзбекистон ва Маркзий Осиё  давлатлари учун бу мавҳум муаммо эмас,  кундалик ҳақиқатдир. Ўзининг географик жойлашуви сабабли минтақамиз нафақат цивизилациялар ўртасидаги кўприк,  балки йирик давлатлар манфаатлари тўқнаш келадиган  майдон ҳамдир. Шу боис, ШҲТ барқарорлик, ишонч ва умумий ривожланиш кафолати бўлишга  қаратилган. 

Президент нутқида хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.  Давлатимиз раҳбари келишилган ёндашувлар ва ишончни таъминлашнинг янги механизмларига зарурат борлигини алоҳида қайд этди. Шу маънода, давлатимиз раҳбари Ядро хавфсизлиги йўлида кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш бўйича ШҲТ декларациясини қабул қилишга чақирди. Бу ташаббус тарқатмаслик глобал режимини мустаҳкамлаш, энергетика ва тиббиёт учун тинчлик йўлидаги атомни ривожлантириш, фавқулодда ҳолатларда  ҳаракатларни мувофиқлаштириш каби мақсадларга қаратилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти Ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари кенгаши ишини қайта тиклаш, Жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қайта кўриб чиқиш, Гиёҳвандликка қарам бўлиб қолишга қарши курашишнинг 2030 йилга қадар мўлжалланган дастурини ишлаб чиқишни ҳам таклиф қилди.

Афғонистон масаласига ҳам  алоҳида эътибор қаратилди. “ШҲТ – Афғонистон” мулоқот гуруҳи фаолиятининг қайта тикланиши бутун минтақадаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим  қадам бўлиши керак.

Транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш ҳам асосий масалалардан бири бўлди. Ўзбекистон доим “Шимол-Жануб” ва “Шарқ-Ғарб”  йўналишларининг муҳимлигини таъкидлаб келади. Аммо Марказий Осиё орқали Форс кўрфази ва Ҳинд океани  портларига чиқадиган жанубий йўналишдаги йўлакларни ривожлантириш янги уфқларни очади. “ШҲТ ягона транспорт макони”ни шакллантириш ва уни “Бир макон, бир йўл” стратегик ташаббуси билан боғлаш дунёдаги  энг йирик лойиҳаларда иштирок этишга тайёрликни кўрсатади. Айниқса, мультимодал тармоқлар, рақамли платформалар ва “яшил” йўлакларни ривожлантириш  айниқса долзарбдир. 

Маданий алоқалар ва “халқ дипломатияси”га эътибор давлатимиз раҳбари нутқининг муҳим жиҳатларидан бири бўлди. Хусусан, Президентимиз Халқ ижодиёти халқаро фестивалини ўтказиш, “ШҲТ университети” шериклик тармоғининг онлайн кампусини яратиш, инновацион йўналишлар бўйича ҳар йили талабалар ва ёш мутахассислар ўртасида танлов ва олимпиадалар ташкил этиш, “Сайёҳлик йўлаги” ва ШҲТ тиббиёт туризми альянсини ишга тушириш каби истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ташаббуслар  минтақа халқлари нафақат сиёсий ва иқтисодий манфаатлар, балки мустаҳкам маданий ва гуманитар алоқалар билан боғланган келажакни барпо этишга қаратилган. 

Хулоса ўрнида шуни  айтиш жоизки,  Хитойда бўлиб ўтган саммит  ШҲТ тарихида муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг нутқи  ташкилотнинг нафақат ўзаро ҳамкорлик  механизмига, балки  глобал аҳамиятга эга бўлган  мукаммал платформага айланиши мумкин бўлган стратегик  йўналишни белгилади. Ишонч, очиқлик ва  бирдамлик  ғоялари ушбу ташаббусларнинг асосини ташкил қилади. Таклиф этилган чора-тадбирларнинг барчаси инсонлар  турмуш даражасини яхшилаш,  адолат ва  тенг имкониятларни мустаҳкамлаш билан бевосита боғлиқдир. Шу боис, Ўзбекистоннинг ШҲТдаги иштироки ташқи дипломатия стратегиясини акс эттириши билан бирга, ҳар бир юрдошимиз ва бутун минтақанинг келажагига бўлган ҳисса ҳамдир.

Н.Рашидова

 «Адолат» СДП фракция аъзоси,

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ саммити орқали келажакка назар